• Ёлғон маршрутни киритиш.
  • Тармоқ трафигини тахлиллаш
  • Компьютер тармоқларидаги масофавий ҳужумлар режа тармоқ трафигини тахлиллаш. Тармоқнинг ёлғон объектини киритиш




    Download 107.17 Kb.
    bet1/4
    Sana26.01.2023
    Hajmi107.17 Kb.
    #39580
      1   2   3   4
    Bog'liq
    11,Масофавий хужумлар
    xolida, o\'yinlar orqali kasb-hunarga yo\'naltirish, 25955, 3-mustaqil ish aparatlar, Kalendarlar haqida tushuncha. Quyosh va oy kalendarlar., 35.129.141, 3-KYM Ўқитиш воситалари (1), MUSIQIY-TARBIYA-METODIKASI-FANIDAN-TEST-SAVOLLARI (1), VPN, 2 5204013552448315613, YAKUBOV ALGORITHMIZATION OF CAD SYSTEMS FOR OPTIMIZATION OF SHELL, 8-TEMA. GIDRATATSIYA HA’M DEGIDRATATSIYA PROTSESSLERI., Olefinler, aliniwi ha\'m qa\'siyetleri2, 339857

    Компьютер тармоқларидаги масофавий ҳужумлар
    РЕЖА
      • Тармоқ трафигини тахлиллаш.
      • Тармоқнинг ёлғон объектини киритиш.
      • Ёлғон маршрутни киритиш.
      • Хизмат қилишдан воз кечишга ундайдиган тақсимланган хужумлар

    Барча хужумлар Internet ишлаши принципларининг қандайдир чегараланган сонига асосланганлиги сабабли масофадан бўладиган намунавий хужумларни ажратиш ва уларга қарши қандайдир комплекс чораларни тавсия этиш мумкин. Бу чоралар, ҳақиқатан, тармоқ хавфсизлигини таъминлайди.
    Internet протоколларининг мукаммал эмаслиги сабабали тармоқдаги ахборотга масофадан бўладиган асосий намунавий хужумлар қуйидагилар:
    • тармоқ трафигини тахлиллаш;
    • тармоқнинг ёлғон обьектини киритиш;
    • ёлғон маршрутни киритиш;
    • хизмат қилишдан воз кечишга ундайдиган хужумлар.

    Тармоқ трафигини тахлиллаш.
    Сервердан Internet тармоғи базавий протоколлари FTP (File Transfer Protocol) ва TELNET (Виртуал терминал протоколи) бўйича фойдаланиш учун фойдаланувчи идентификация ва аутентификация муолажаларини ўтиши лозим. Фойдаланувчини идентификациялашда ахборот сифатида унинг идентификатори (исми) ишлатилса, аутентификациялаш учун парол ишлатилади. FTP ва TELNET протоколларининг хусусияти шундаки, фойдалувчиларнинг пароли ва идентификатори тармоқ орқали очиқ, шифрланмаган кўринишда узатилади. Демак, Internet хостларидан фойдаланиш учун фойдаланувчининг исми ва паролини билиш кифоя.
    FTP ва TELNET протоколларининг тахлили кўрсатадики, TELNET паролни символларга ажратади ва паролнинг ҳар бир символини мос пакетга жойлаштириб битталаб узатади, FTP эса, аксинча, паролни бутунлайича битта пакетда узатади. Пароллар шифрланмаганлиги сабабли пакетларнинг махсус сканер-дастурлари ёрдамида фойдаланувчининг исми ва пароли бўлган пакетни ажратиб олиш мумкин. Худи шу сабабли, ҳозирда оммавий ту солган ICQ дастури ҳам ишончли эмас. ICQнинг протоколлари ва ахборотларни сақлаш, узатиш форматлари маълум ва демак, унинг трафиги ушлаб қолиниши ва очилиши мумкин.
    Асосий муаммо алмашинув протоколида. Базавий татбиқий проколларнинг TCP/IP оиласи анча олдин (60 йилларнинг охири ва 80-йилларнинг боши) ишлаб чиқилган ва ундан бери умуман ўзгартирилмаган. Ўтган давр мобайнида тақсимланган тармоқ хавфсизлигини таъминлашга ёндашиш жиддий ўзгарди. Тармоқ уланишларини ҳимоялашга ва трафикни шифрлашга имкон берувчи ахборот алмашинувининг турли протоколлари ишлаб чиқилди. Аммо бу протоколлар эскиларининг ўрнини олмади (SSL бундан истисно) ва стандарт мақомига эга бўлмади. Бу протоколларининг стандарт бўлиши учун эса тармоқдан фойдаланувчиларнинг барчаси уларга ўтишлари лозим. Аммо, Internetда тармоқни марказлашган бошқариш бўлмаганлиги сабабли бу жараён яна кўп йиллар давом этиши мумкин.

    Download 107.17 Kb.
      1   2   3   4




    Download 107.17 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Компьютер тармоқларидаги масофавий ҳужумлар режа тармоқ трафигини тахлиллаш. Тармоқнинг ёлғон объектини киритиш

    Download 107.17 Kb.