• Мантиқий тип
  • Kompyuter tizimlari kafedrasi




    Download 5,29 Mb.
    bet28/154
    Sana08.01.2024
    Hajmi5,29 Mb.
    #131939
    1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   154
    Bog'liq
    Majmua

    Белгилар
    Бошқа дастурлаш тилларидан фарқли равишда С# да бутун дунё тилларида ишлатиладиган белгилар тўплами киритилган Unicode стандарт мажмуи ишлатилади. Бу эса С# да 0 дан 65535 гача бўлган оралиқдаги қийматлар билан ишлаш имконини беради (яъни, 65536та белги билан ишлаш) ва ҳар битта берилганга (белги) 16 бит мос қўйилади. Маълумки, ASCII белгилар мажмуида 0 дан 127 гача бўлган оралиқда жойлашган ҳар битта белги 8 битли кўринишга эга эди ва бу Unicode нинг таркибини ташкил қилади. Шу туфайли ASCII белгилари Unicode да хам сақланиб қолади.
    Белгили қийматни ўзгарувчига ўзлаштириш учун ўзлаштириш операторидан ўнгда турган белгини битталик қўштирноқ ичига олиб ёзилади. Қуйида белгили типдаги s ўзгарувчига белгини ўзлаштириш бажариладиган операторлар синтаксиси берилган:
    char s;
    s = '+';
    Аммо, s=a ёки s=7 каби ўзлаштиришлар битталик қўштирноқ белгилари йўқлиги сабабли хато саналади.
    Баъзи бир белгилар тўғридан тўғри битталик қўштирноқ билан ҳам ишлатилмайди. Масалан, битталик қўштирноқ ('), қўштирноқ (") ва горизонтал жой ташлаш каби белгиларни ишлатишда махсус(escape) символлардан фойдаланилади: s='\''; s='\"'; s='\t';
    Қуйида махсус символларнинг тўлиқ жадвали келтирилади:

    махсус символлар
    кетма-кетлиги

    Қиймат

    \’

    Биттали қўштирноқ

    \”

    Қўштирноқ

    \\

    Тескари слэш

    \0

    Null

    \a

    Огоҳлантириш (Қўнғироқ)

    \b

    Орқага битта символга қайтиш

    \f

    Янги саҳифага ўтиш

    \n

    Янги сатрга ўтиш

    \r

    Кареткани қайтариш

    \t

    Горизонтал жой ташлаш

    \v

    Вертикал жой ташлаш

    Мантиқий тип
    С#да bool – мантиқий типи учун иккита қиймат аниқланган: true ва false (рост ва ёлғон). Демак bool типидаги ўзгарувчи ёки мантиқий ифоданинг қиймати бу икки қийматдан бирига тенг бўлади. Масалан, қуйидаги дастур орқали t ўзгарувчининг қиймати true ёки false бўлиши ball номли ўзгарувчининг қийматига боғлиқ эканлигини кўриш мумкин.

    using System;


    class bool_misol {
    public static void Main(){
    bool t;
    t = false;
    int ball=60;
    t = ball >= 55;
    Console.WriteLine(t);

    ball = 42;


    t = ball >= 55;
    Console.WriteLine(t);
    }
    }
    Жумладан, дастур натижаси
    True
    False
    кўринишида ҳосил бўлади.

    Эслатиб ўтиш жоизки, bool типидаги қийматларни бутун сонли типга ўтказиб бўлмайди яъни true ни 1 қийматига, false ни 0 қийматига алмаштириб бўлмайди.





    Download 5,29 Mb.
    1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   154




    Download 5,29 Mb.