• Иқтисодий хавфсизлик.
  • Мудофаа хавфсизлиги.
  • Ижтимоий хавфсизлик.
  • 1-расм. Экологик хавфсизлик.
  • Хавфсизликнинг асосий йўналишлари




    Download 80 Kb.
    bet2/4
    Sana22.08.2023
    Hajmi80 Kb.
    #79209
    1   2   3   4
    Bog'liq
    1-лаб
    1003-буйрук буйича таклифлар ИУМ, Navoiy romani
    Хавфсизликнинг асосий йўналишлари





    Ахборот хавфсизлиги. Ахборот хавфсизлигининг долзарблашиб бориши, ахборотнинг стратегик ресурсга айланиб бориши билан изоҳлаш мумкин. Замонавий давлат инфратузилмасини телекоммуникация ва ахборот тармоқлари ҳамда турли хилдаги ахборот тизимлари ташкил этиб, ахборот технологиялари ва техник воситалар жамиятнинг турли жабҳаларида кенг қўлланилмоқда (иқтисод, фан, таълим, харбий иш, турли технологияларни бошқариш ва х.к.)





    Иқтисодий хавфсизлик. Миллий иқтисодда ахборотларни яратиш, тарқатиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш жараёни ҳамда воситаларини қамраб олган Янги тармоқ вужудга келди. «Миллий ахборот ресурси» тушунчаси Янги иқтисодий категория бўлиб хизмат қилмоқда. Давлатнинг ахборот ресурсларига келтирилаётган зарар ахборот хавфсизлигига хам таъсир кўрсатмоқда. Мамлакатимизда ахборотлашган жамиятни шакллантириш ва унинг асосида жаҳон ягона ахборот майдонига кириб бориш натижасида миллий иқтисодимизга турли хилдаги зарарлар келтириш хавфи пайдо бўлмоқда.



    Мудофаа хавфсизлиги. Мудофаа соҳасида хавфсизликнинг асосий объектларидан бўлиб, мамлакатнинг мудофаа потенциалининг ахборот таркиби ва ахборот ресурслари ҳисобланмоқда. Хозирги кунда барча замонавий қуроллар ва ҳарбий техникалар жуда ҳам компьютерлаштирилиб юборилди. Шунинг учун хам уларга ахборот қуролларини қўллаш эҳтимоли катта.





    Ижтимоий хавфсизлик. Замонавий ахборот – коммуникациялар технологияларининг миллий иқтисод барча тармоқларида кенг қўлланиши инсон психологияси ва жамоа онгига «яширин» таъсир кўрсатиш воситаларининг самарадорлигини юксалтириб юборди.




    1-расм.

    Экологик хавфсизлик. Экологик хавфсизлик – глобал масштабдаги муаммодир. «Экологик тоза», энергия ва ресурс тежайдиган, чиқиндисиз технологияларга ўтиш фақат миллий иқтисодни ахборотлаштириш ҳисобига қайта қуриш асосидагина йўлга қўйиш мумкин.

    Автоматлаштирилтан ахборот тизимларида ахборотлар ўзининг ҳаётий даврига эга бўлади. Бу давр уни яратиш, ундан фойдаланиш ва керак бўлмаганда йўқотишдан иборатдир (2-расм ).


    Ахборотлар хаётий даврининг хар бир босқичида уларнинг ҳимояланганлик даражаси турлича баҳоланади.
    Махфий ва қимматбаҳо ахборотларга рухсатсиз киришдан ҳимоялаш энг мухим вазифалардан бири саналади. Компьютер эгалари ва фойдаланувчиларнинг мулки ҳуқуқларини ҳимоялаш - бу ишлаб чиқарилаётган ахборотларни жиддий иқтисодий ва бошҳа моддий ҳамда номоддий зарарлар келтириши мумкин бўлган турли киришлар ва ўғирлашлардан ҳимоялашдир.





    Download 80 Kb.
    1   2   3   4




    Download 80 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Хавфсизликнинг асосий йўналишлари

    Download 80 Kb.