7. Бирикиш реакциялари. Алкенлар цикллар ҳосил бўлиши билан борадиган реакцияларга кириша олади, яъни циклобирикиш содир бўлади.
Цикллар ҳосил бўлишида қатнашадиган атомлар сонига кўра реакциялар табақаланади (рақамлар квадрат қавслар ичига ёзилади).
А) [2+1] циклобирикиш. Бундай типдаги реакцияларга алкенларнинг карбенлар реакцияларини мисол қилиш мумкин. Реакция натижасида циклопропан ҳосилалари чиқади:
Эпоксидлар ҳосил бўлиш реакциялари ҳам қисман [2+1] циклобирикиш реакцияларига киради.
Б) [2+2] циклобирикиш. Алкенларни циклобутан ҳосилаларига айланиш реакциялари фақат УБ нурлар таъсирида боради (фотокимёвий реакция). Бунда қўзғолган алкен молекуласи қўзғолмаган бошқа молекулага бирикади.
В) [2+4] циклобирикиш. Алкенлар боғланган диенлар билан ўзаро таъсирлашиб циклогексан ҳосилаларини ҳосил қилиши мумкин (диен синтези):
8. Алкенларнинг аллил ҳолатдаги реакциялари. Алкенларнинг эркин радикал механизми бўйича борадиган реакциялари қўшбоғ ёнидаги углерод атомида (аллил ҳолатда) ҳам бориши мумкин.
А) Автооксидланиш. Алкенларнинг ҳаво кислороди билан занжирли эркин радикал механизми бўйича таъсирлашиб гидропероксидлар ва кейинги парчаланиш маҳсулотларига айланиш реакцияси автооксидланиш дейилади. Реакция аллил типидаги эркин радикаллар ҳосил бўлиши билан бошланади ва улар йўқолгунча давом этади.
CH2=CH-CH2R + A* CH2=CH-C*HR + HA
Эркин аллил радикалининг ҳосил бўлиши бирикиш реакциясига рақобатлашувчи бўлиши мумкин:
A-CH2-C*H-CH2-R CH2=CH-CH2R + A* CH2=CH-C*HR + HA
Б) Изомерланиши. 500 оС дан юқори ҳароратда алкенлар изомерланиши мумкин.
Ушбу реакцияларда қайта группаланиш қобилиятига эга бўлган эркин радикаллар ҳосил бўлади.
В) Аллил галогенланиш. Махсус бромловч реагентлар ва эркин радикал реакциялар инициаторлари (УБ-нурлар, ҳарорат, пероксидлар) иштирокида алкенларни аллил ҳолат бўйича бромлаш мумкин.
Аллил бромлаш реакцияларида одатда бром радикали ҳосил қила оладиган реагентлар, масалан N-бромсукцинимид ишлатилади. Реакция инициатор таъсирида аллил радикали ҳосил бўлиши билан бошланади.
N-бромсукцинимиднинг парчаланишидан ҳосил бўладиган бром молекуласи ҳам бромловчи реагент бўлиши мумкин.
Юқори ҳароратда хлор таъсирида аллил хлорланиш реакцияси содир бўлади.
Аллил радикаллар оддий алкил радикалларга қараганда барқарорроқ бўлиб, осон ҳосил бўлади ва реакцияларга осон киришади.
Аллил радикалларнинг барқарорлиги тоқ электроннинг қўшбоғ билан боғланиши орқали таъминланади. Буни иккита резонанс (мезомер) тузилиш билан изоҳлш мумкин.
СН2=СН-*СН2 *СН2-СН=СН2
Боғланган системаларни тасвирлаш бироз қийин. Бунинг учун пунктир чизиқлардан фойдаланилади ва электронлар зичлиги қийматлари кўрсатилади.
Баъзан электрон зичлигини силжишини ифодаловчи эгри стрелкалардан фойдаланилади.
Юқоридаги каби тасвирлашни аллил типидаги бошқа оддий боғланган заррачалар-аллил-катионлар ва аллил-анионлар учун ҳам қўллаш мумкин.
Аллил-катион 2 та -электрон тутади. Мусбат заряд биринчи ва учинч углерод атомлари орасида делокаллашган.
Аллил анион эса 4 та -электрон тутади. Улардан иккитаси боғламайдиган орбиталларда жойлашган бўлиб, биринчи ва учинчи углерод атомлари орасида делокаллашган.
|