|
M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD
|
bet | 23/131 | Sana | 19.01.2024 | Hajmi | 9,69 Mb. | | #141266 |
Bog'liq Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)ПОЛИЕНЛАР
Бир нечта қўшбоғ тутувчи углеводородлар полиенлар дейилади. Ажратилган қўшбоғли полиенларга каучук макромолекуласини мисол қилиш мумкин. Кўплаб полиенлар ва уларнинг ҳосилалари табиий маҳсулотлар таркибида учрайди.
Помидор таркибида полиен бирикма-ликопин (C40H56) учрайди. У помидор мевасига қизил ранг беради. Ликопин бошқа табиий маҳсулотлар таркибида ҳам топилган. Ликопиннинг тузилиши 1931 йилда П.Каррер томонидан аниқланган.
Табиатда кўп учрайдиган полиенлардан бири β-каротин (C40H56) ҳисобланади. Унинг тузилишини ҳам П.Каррер аниқлаган (1931).
Организмда β-каротиндан муҳим биологик фаол модда-А витамини (ретинол) ҳосил бўлади.
Боғланган қўшбоғли полиен молкуласидаги π-электронли система ҳаракатчан бўлганлиги учун молекуланинг ионланиш энергияси ва қўзғолиш энергияси камаяди. Шунинг учун кўплаб полиенлар рангли моддалар ҳисобланади.
Боғланган қўшбоғли полиенлар ҳар хил реагентларнинг таъсирига чидамли бўлади. Улар полимерланиш реакцияларига киришмайди. Кимёвий ўзгаришлар фақат молекуланинг четки қисмларида боради.
5-маъруза
АЛКИНЛАР
Режа:
1. Алкинларни номенклатураси ва изомерияси
2. Алкинларни олиниш усуллари
3. Алкинларни физик хоссалари
4. Алкинларни кимёвий хоссалари
5. Алкинларни энг муҳим вакиллари
Учбоғ тутувчи очиқ занжирли углеводородлар алкинлар ёки ацетиленлар деб юритилади. Уларнинг умумий формуласи алкадиенлар каби CnH2n-2 га тўғри келади.
Алкинларнинг номлари алкан номидаги –ан қўшимчасини –ин қўшимчасига алмаштириш билан ясалади. Алкинларнинг биринчи вакили C2H2 тарихий ацетилен номини сақлаб қолган. Шунинг учун баъзида ацетиленнинг гомологлари ацетиленлар, учбоғ эса ацетилен боғи деб ҳам юритилади.
Бирикма
|
Номенклатура
|
ИЮПАК
|
Рационал
|
H-C≡C-H
|
Этин
|
Ацетилен
|
CH3-C≡C-H
|
Пропин
|
Метилацетилан
|
CH3CH2-C≡C-H
|
Бутин-1
|
Этилацетилан
|
CH3-C≡C-CH3
|
Бутин-2
|
Диметилацетилен
|
CH3CH2CH2-C≡C-H
|
Пентин-1
|
Пропилацетилен
|
CH3CH2-C≡C-CH3
|
Пентин-2
|
Метилэтилацетилан
|
Алкинларнинг қолдиқлари алкинил-қолдиқлар дейилади. Уларнинг номи алкин номига –ил суффикси қўшиб ясалади.
H-C≡C-
|
Этинил
|
CH3-C≡C-
|
Пропинил-1
|
H-C≡C-CH2-
|
Пропинил-2 (пропаргил)
|
|
| |