|
Мултимедиа технологиялари кафедраси муҳаммад ал-хоразмий номидаги
|
bet | 1/3 | Sana | 25.05.2024 | Hajmi | 2,29 Mb. | | #253994 |
Bog'liq 1. Web ilova Мавзу: WEB дастурлашга кириш. Асосий тушунчалар. WWW ривожланиш босқичлари Маърузачи: техника фанлари бўйича фалсафа доктори, Маҳманов Ориф Қудратович
Мултимедиа технологиялари кафедраси
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Режа Веб технологияга кириш
Веб-саҳифа – ўзининг уникал адресига эга бўлган ва махсус кўриш дастури (веб браузер) ёрдамида кўрилувчи ҳужжат ҳисобланади.
Веб-саҳифага матн, графика, овоз, видео ёки анимация маълумотлар бирлашмаси - мультимедияли ҳужжатлар, бошқа хужжатларга гипермурожаатлар киради.
Веб-сайт – бир қанча веб-саҳифаларнинг мантиқий бирлашмаси.
Веб технологияга кириш
Веб-сервер – тармоққа уланган компьютердаги дастур ҳисобланиб, умумий ресурсларни мижозга (фойдаланувчига) тақдим этиш ёки уларни бошқариш вазифаларини бажаради.
Веб-сервер – фойдаланувчидан келаётган сўровларни қабул қилиб, тегишли жавобни жўнатадиган дастурдир. Фойдаланувчи сўровларни веб браузер, мобиль телефон воситасида http/https протоколи орқали юборади.
Веб-сервер маълумотлар базаси ва мультимедиали маълумотларни бир-бирига мослаштиради. Веб-серверда веб-сайт (веб-саҳифалари), маълумотлар базаси сақланади.
Веб технологияга кириш
Домен – бу сайт манзили ҳисобланиб, фойдаланувчи браузери орқали веб-сайт(веб-илова)га мурожаат қилувчи белгилар жамланмаси ҳисобланади.
Домен манзили бир қанча даражадан ташкил топади. Халқаро келишувга биноан, ҳар бир мамлакатга сайтнинг маълум бир давлатга тегишлилигини аниқловчи биринчи даражали домен номи берилган: .uz, .ru, .by, .uk, .fr, .kz, .com ва бошқалар.
Веб технологияга кириш
Хостинг - маълумотларни қайта ишлаш марказида ўрнатилган компьютер (сервер)да ажратилган жой ҳисобланади.
Айнан мана шу компьютер (сервер) да сайтингизнинг барча маълумотлари сақланади.
Фойдаланувчи томонидан сўров мана шу компьютерга жўнатилади ва қайта ишланган ҳолда фойдаланувчига жўнатилади.
Uzinfocom (http://dc.uz), Uztelecom, Sarkor Telecom, TuronCloud (https://tcloud.uz/), Megahosting (http://megahosting.uz/), Uzhosting (http://uzhosting.com/), Regname (http://regname.uz/), Arsenal D (http://arsenal-d.uz), aHost (http://ahost.uz), Billur COM (https://billur.com)
|
| |