|
Мавзу. Web-дастурлаш фанига кириш. Web-саҳифа, Web-сайт, Web-сервер
|
bet | 1/3 | Sana | 22.05.2024 | Hajmi | 81 Kb. | | #249918 |
Bog'liq 1-маруза
Мавзу. Web-дастурлаш фанига кириш.
Web-саҳифа, Web-сайт, Web-сервер.
Web-технологияни (Интернет-технология) ўрганишни Web-дизайннинг қуйидаги учта тушунчасини ўрганишдан бошлаймиз: Web-саҳифа, Web-сайт ва Web-сервер.
Web-саҳфа – ўзининг уникал адресига эга бўлган ва махсус кўриш дастури ёрдамида (браузер) кўрилувчи хужжатдир. Унга матн, графика, овоз, видео ёки анимация маълумотлар бирлашмаси - мультимедияли хужжатлар, бошқа хужжатларга гипермурожаатлар кириши мумкин.
Web-сайт – бир қанча web-саҳифаларнинг мантиқий бирлашмаси.
Web-сервер – тармоққа уланган компьютер ёки ундаги дастур ҳисобланиб, умумий ресурсларни клиентга тақдим этиш ёки уларни бошқариш вазифаларини бажаради. Web-серверлар маълумотлар базалари ва мультимедияли маълумотларни бир бирига мослаштиради; Web-серверда Web-саҳифа ва Web-сайтлар сақланади.
Биз Интернет тармоғидаги Web-саҳифаларни кўришимиз учун WWW (World Wide Web) деб аталувчи сервисдан фойдаланамиз.
World Wide Web (WWW, Бутун дунё ўргемчак тўри) – бу клиент-сервер технологияси асосида ташкил этилган, кенг тарқалган Internet хизматидир.
Web-технология классификацияси
Разметкали тиллар: HTML, XML, XHTML, WML.
Web-технологиянинг (Интернет-технология) Web-дизайн қисмини ўрганишни разметкали тил таснифи билaн бошлаймиз.
Махсус тил мавжуд бўлиб, бу тил ёрдамида матнлар, график маълумотлар Web-саҳифа хужжатга жойлаштирилади ва бу хужжатни барча компьютерда кўриш имконияти мавжеддир. Бундай махсус тиллар разметкали тиллар деб аталади. Уларнинг асосий вазифаси – Web-саҳифага “маълумотларни жойлаштириш” ва улар орасидаги алоқани (гиперссилокалар) таъминлашдан иборат.
HTML (HyperText Markup Language)
Дастлаб World Wide Web тизими матнли маълумотларни ва HTML хужжатларни кўришга мўлжалланган, матнни тахрирловчи тилга ўхшаш тизим бўлган. Айни дамда HTML тили WWW дага энг оммабоп тиллардан бири ҳисобланади. HTML тилида ёзилган маълумотлар ўз ичига матн файллар, график маълумотлар ва бошқалврни олади.
Хужжатлар орасидаги алоқани таъминлаш ва маълумотларни форматлаш воситалари тэг (tag) деб аталувчи восита орқали амалга оширилади.
Web-саҳифанинг матн ва тэглари аралаш равишда HTML-хужжат деб аталувчи файлининг ичига жойлаштирилади. Қандай тэгни қўллаганингизга қараб брауэер ойнасида маълумотлар турлича кўринади. HTML хужжатга маълумотларни жойлаштириш ва таҳрирлаш учун юзлаб тэглар мавжуд. Масалан,
ва
тэглари абзацни ташкил этади, ва жуфт тэглари эса, матнни ёзма (курсив) ҳолда кўрсатиш учун қўлланилади. Шу билан бирга гиперматнли ссилкалар тэглари ҳам мавжуд. Ушбу элементлар фойдаланувчига гиперматн устига сичқонча курсори босилганда бошқа хужжатга боғланиш имконини беради.
|
| |