• WML (Wireless Markup Language) деб аталади ; CDF (Channel Definition Format)
  • Web-дастурлаш технологияси ёрдамида амалга ошмоқда
  • Клиент томонидаги сценарийлар
  • Мавзу. Web-дастурлаш фанига кириш. Web-саҳифа, Web-сайт, Web-сервер




    Download 81 Kb.
    bet2/3
    Sana22.05.2024
    Hajmi81 Kb.
    #249918
    1   2   3
    Bog'liq
    1-маруза

    XML (eXtensible Markup Language).
    XML тили ҳам HTML тилига ўхшаш тил хисобланади. HTML дан фарқли томони шундаки, XML да дастурчи ўзининг шахсий тэгларини яратади ва улар орасига маълумотлар жойлаштиради. XML-тэглар ҳарфлар катта кичиклигини фарқлайди.
    XHTML.
    XHTML тили HTML ва XML тилларининг бирлашмасини ташкил этади. XHTML тилида ёзилган хужжатнинг ташқи кўриниши платформага боғлиқ (Windows, Mac ёки Unix) равишда ўзгариб кетмайди. Шунга қарамай XHTML таркибида HTML дискрипторлардан фойдаланилади.
    Бугунги кунда мобил алоқа воситаларидан фойдаланувчилар учун янги тил ишлаб чиқилган бўлиб, у WML (Wireless Markup Language) деб аталади; CDF (Channel Definition Format) - Microsoft ишлаб чиққан браузерларда push-канал ҳосил қилишда қўлланилади;


    Сценарийли тиллар. "клиент-сервер" технологияси

    Ҳозирда Web-саҳифанинг ривожланиши янада интерактив поғонасига чиққан. Web-сайтлар аста секинлик билан иловалар интерфейсига ўхшаб бормоқда. Буларнинг барчаси замонавий Web-дастурлаш технологияси ёрдамида амалга ошмоқда.


    Web-дастурлаш технологияларини, дастурларини асосан иккита қисмга ажратиш мумкин: клиент томонидаги дастурларлаш (client-side) ва сервер томонидаги (server-side). Ушбу технологияларни тушуниш учун аввало бевосита "клиент-сервер" технологиясини тушуниш керак.
    Web-саҳифанинг интерактив дастури сценарий деб аталади.
    Бундай атама дастурнинг натижасига боғлиқ ҳолда вужудга келган. Унинг асосий вазифаси Web-саҳифасида фойдаланувчи ҳолатига, ҳаракатига «реакция» беришдир.
    Шу тариқа сценарийлар клиент томонида бажарилувчи ва сервер томонида бажарилувчи сценарийларга бўлинади. Клиент томонида бажарилувчи сценарийлар броузер ёрдамида бажарилади. Сервер томонида бажарилувчи сценарийлар эса Web-сервер ёрдамида бажарилади.
    Клиент томонидаги сценарийлар
    Клиент томонидаги сценарийлар фойдаланувчи томонидан киритилаётган маълумотларни тўғрилигини серверга мурожаат қилмасдан текширади. Кўп ҳолларда бу сценарийлар JavaScript ва VBScript тилларида ёзилади.
    JavaScript
    JavaScript – бу тил Netscape ва Sun Microsystems томонидан яратилган бўлиб, Web-саҳифанинг фўнкционал имкониятларини орттириш мақсадида қўлланилади.
    JavaScript ёрдамида одатда маълумотли ва мулоқот ойналарини чиқариш, анимацияларни кўрсатиш каби вазифаларни бажариш мумкин. Бундан ташқари, JavaScript-сценарий баъзан ўзи ишлаб турган браузер ва платформа типини аниқлаш мумкин. JavaScript-сценарийлар фойдаланувчи томонидан киритилаётган маълумотларни тўғрилигини текширишда ҳам қулай ҳисобланади.
    VBScript
    VBScript тили Microsoft корпорацияси томонидан яратилган бўлиб, Visual Basic тилининг бир қисми ҳисобланади. VBScript тили Internet Explorer ва Microsoft Internet Information Server (IIS) лар билан ишлашга мўлжалланган тилдир.
    VBScript тилининг JavaScript тили билан умумий қисимлари бир нечта, жумладан у айнан Microsoft Internet Explorer билан ишлаш ва унинг қўлланиш соҳасини чеклай олиш имкониятига эга. VBScript интерпретаторли тил ҳисобланиб, Microsoft нинг Web-технологиялари билан ҳамкорликда ишлай олади, масалан ASP (Active Server Page) билан. Шунга қарамай VBScript клиент томонида ишловчи сценарий ҳисобланади, ASP эса сервер томонида ишлайди.

    Download 81 Kb.
    1   2   3




    Download 81 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мавзу. Web-дастурлаш фанига кириш. Web-саҳифа, Web-сайт, Web-сервер

    Download 81 Kb.