• ASP (Active Server Pages)
  • Такрорлаш учун саволлар
  • Мавзу. Web-дастурлаш фанига кириш. Web-саҳифа, Web-сайт, Web-сервер




    Download 81 Kb.
    bet3/3
    Sana22.05.2024
    Hajmi81 Kb.
    #249918
    1   2   3
    Bog'liq
    1-маруза

    Сервер томонидаги сценарийлар
    Сервер томонида бажарилиши керак бўлган сценарийлар одатда сайт папкасининг ичидаги махсус папкага жойлаштирилади. Фойдаланувчи сўровига асосан сервер бу сценарийни бажаради. Бажарилган сценарий натижаси web-серверга узатилади ва ундан сўнг клиентга узатилади. Сервер томонидаги сценарийларни ташкил этиш учун одатда Perl, ASP, PHP, JSP и SSI каби тил ва технологиялардан фойдаланилади.


    Perl
    Perl тили Web-иловалар яратишда энг оммабоп тиллардан бири ҳисобланади. Матнларни қидириш ва тахрирлаш, файллар билан қулай ишлай олиш қоидалари билан Perl тили Internet нинг асосий тилларидан бири бўлиб қолди. Perl – интерпретаторли тил ҳисобланади, шу боис унда яратилган сценарийлар ишлаши учун сервер компьютерда Perl-интерпретатор ўрнатилган бўлиши керак.
    Бевосита Perl-коднинг интерпретация қилиниш жараёни унинг самарадорлигини пасайтиради. Бугунги кунда Perl нинг асосий ютуқларидан, унинг барча платформалар учун ишлай олиши ва унинг барча ресурслари бепул тарқатилаётганлигидир. Кўпгина Web-серверлар UNIX да ишлайди, Perl интерпретатор эса бу операцион тизимнинг бир қисми ҳисобланади.
    ASP (Active Server Pages)
    ASP-маълумотлар базалари ташкил этиш ва улар билан ишлаш вазифаларини бажаришда жуда мослашувчан, қулай воситадир. ASP воситалари сервер томонида ишлайди ва HTML-код ва сценарийлар каби фойлларни қайта ишлайди. ASP технологияси VBScript, Java ва JavaScript тилларини қўллаб қувватлайди. ASP-код ихтиёрий HTML-хужжатдан, шу билан бирга бошқа ASP-хужжатдан чавирилиши мумкин. ASP-код жойлаштирилган Web-саҳифалар файллари кенгайтмаси .asp бўлади.
    ASP технология Windows NT ва Microsoft IIS Web-серверига мўлжалланган ҳисобланиб, имкониятлари ва самарадорлиги юқори бўлганлиги боис кўпгина компаниялар ўз воситаларига ASP ни қўллаб қувватлаш имкониятларини киритмоқдалар. ASP-воситаларини ишлаб чиқиш бўйича йирик компания Chillsoft Лидер среди независимых производителей ASP-средств – компания Chillsoft UNIX нинг бир қанча тури ва турли Web-серверларди ASP ни қўллаш имкониятини киритган. Кўпгина HTML-мухаррирлар, масалан Adobe GoLive ҳам ASP ни қўллаб қувватлайди.
    ASP технологияси бир нечта қулайликларни ўзида жамлаган: HTML-хужжатни динамик генерацилайди, формаларни қўллаб қувватлайди, маълумотлар базасига рухсатни ташкил этади ва у билан ишлай олади. ASP – дастурлаш тили ҳам, илова ҳам эмас, у интерактив Web-саҳифа ҳосил қилиш технологияси.
    PHP
    PHP – бу серверда қайта ишланувчи сценарийлар тилидир. ASP каби PHP кодлар ҳам бевосита HTML-хужжатни таркибига қўшилади. Ушбу тилнинг номи Personal Home Page Tools сўзларининг қисқартмасидан олинган. PHP да C ва Perl тилларида учраган бир қатор муаммолар ҳал этилган, бундан ташқари, PHP маълумотлар базаси билан ишлаш учун жуда қулай воситадир. Умуман олганда Perl, PHP – очиқ тизимли тиллар ҳисобланади ва уларни дастурчилар модернизациялаштираолади.
    JSP
    JSP (JavaServerPage) технологияси ўзининг функционал имкониятларига кўра ASP га ўхшашдир. Асосий фарқи шундаки, бунда VBScript ва JavaScript билан бирга Java тили ҳам қўлланила олади. Шунга қарамай JSP Java дан олдинроқ қўлланилган ва ушбу технология мукаммал Web-иловалар яратиш учун етарли имкониятга эга.
    SSI
    SSI (Server Side Include) воситаси дастлаб HTML-файлни дастлаб серверда қайта ишлайди ва ундан сўнг уни клиентга узатади. Дастлабки қайта ишлаш вақтида хужжатга динамик генерация қилинган маълумотлар қўшилади, масалан жорий вақт ҳақидаги маълумот. Умуман олганда SSI технологияси HTML-файлнинг таркибига қўшимча қўлланмалар қўшишга мўлжалланган, HTMLнинг қисми ҳисобланади.


    Такрорлаш учун саволлар
    1. Интернет технология деганда нимани тушунасиз?
    2. Қандай разметкали тилларни биласиз?
    3. Клиент-сервер технологияни қандай тушунасиз?
    Download 81 Kb.
    1   2   3




    Download 81 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мавзу. Web-дастурлаш фанига кириш. Web-саҳифа, Web-сайт, Web-сервер

    Download 81 Kb.