Олиниш усуллари
Алкинлар асосан парчалаш реакциялари ёрдамида олинади.
Ацетилен углерод ва водороддан олиниши мумкин. Реакция углерод электродларини водород муҳитида электр ёйида қиздириб ўтказилади (М.Бертло, 1860).
Мувозанат 3000 oC дан юқори температурада ўнг томонга силжийди. Реакция назарий аҳамиятга эга.
Ацетилен метан ва этанни пиролиз қилиб олинади.
Метан 1500 оC гача қиздирилса ацетилен ҳосил бўлади. Қиздириш жуда қисқа вақт давомида олиб борилади. Чунки бундай температурада ацетилен углерод ва водородга парчаланиб кетади. Шунинг учун пиролиз маҳсулотлари тезда совутилиши керак. Ушбу реакция асосида саноатда ацетилен олинади.
Металл карбидлари сув билан таъсирлашганда алкинлар ҳосил бўлади. Кальций, стронций ва барий карбидлари ацетилен ҳосил қилади.
CaC2 + 2H2O → C2H2 + Ca(OH)2
Кальций карбид кучли қутбланган углерод-металл боғи тутувчи металлорганик бирикма ҳисобланади.
Магний карбиди Mg2C3 сув билан таъсирлашиб пропин ҳосил қилади.
Mg2C3 + 4H2O → CH3-C≡C-H + 2Mg(OH)2
Ушбу метод ҳам саноат миқёсида қўлланилади.
4. Галогеналканлар ва галегеналкенлардан галоген атомларини ажратиб олиш реакцияси алкинлар олишнинг умумий реакцияси ҳисобланади. Реакция концентрланган ишқор таъсирида, юқори температурада боради.
Дигалогеналканлар алкенларга галоген бириктириб олинади.
Алкинлардаги водород атомини алкил гуруҳга алмаштириш йўли билан алмашинган алкинлар олинади. Бу реакция алкинларнинг тузлари орқали боради.
Палладий тузлари иштирокида алкинларнинг галогеналканлар билан бевосита реакцияси кетади.
|