• МЭнинг амплитуда узатиш характеристикаси
  • Мантиқий элементлар. Мэларнинг узатиш характеристикалари Режа Мантиқий элемент (МЭ) таърифи




    Download 185 Kb.
    bet2/3
    Sana21.05.2024
    Hajmi185 Kb.
    #247135
    1   2   3
    Bog'liq
    14-maruza Мантиқий елементлар (1)

    МЭларнинг фундаментал хоссалари

    • 1. Кириш ва чиқиш бўйича 0 ва 1 сигнал сатҳларининг мослиги. Фақат бу шарт бажарилганда занжирнинг ишга лаёқатлиги сатҳларни мослаштириш учун махсус элементлар қўлланмасдан амалга оширилиши мумкин.
    • 2. Кириш ва чиқиш бўйича етарли юклама қобилияти. Бу шарт, МЭ сигналларни бир неча киришлардан олганда ва бир вақтнинг ўзида бир неча МЭларни бошқаришида лозим бўлади. МЭнинг юклама қобилияти одатда чиқиш бўйича тармоқланиш коэффициенти КТАРМ ва кириш бўйича бирлашиш коэффициенти КБИРЛ билан ифодаланади. КБИРЛ МЭ киришига уланиши мумкин бўлган бир турдаги МЭлар сонига, КТАРМ эса элемент чиқишига уланиши мумкин бўлган бир турдаги МЭлар сонига тенг. Бу вақтда сигнал шакли ва амплитудаси МЭ бехато ишини кафолатлаши керак.
    • 3. Сигнални шакллантириш (квантлаш) қобилияти. РИС ишлаши учун, сигнал ҳар бир МЭдан ўтганда стандарт (асимптотик) амплитуда ва давомийликка эга бўлиши лозим.
    • 4. Халақитбардошлик. Халақитбардошлик деганда МЭнинг халақитларга таъсирчан эмаслиги тушунилади. Бу вақтда халақитлар маълум белгиланган даражадан ортмаслиги керак. Акс ҳолда МЭ бир ҳолатдан иккинчисига ёлғон асосда ўтиши мумкин.

    МЭнинг амплитуда узатиш характеристикаси

    • МЭнинг асосий статик характеристикаси бўлиб чиқиш кучланишининг кириш кучланишига болиқлиги ҳисобланади. Бу характеристика амплитуда узатиш характеристикаси (АУХ) деб аталади. АУХ кўриниши МЭда қўлланилган электрон калит турига боғлиқ бўлади. Кичик қириш сигналларига юқори чиқиш сигналлари мос келадиган элемент, инверслайдиган, кичик кириш сигналларига кичик чиқиш сигналлари мос келадиган элемент - инверсламайдиган деб аталади.
    • АУХ МЭ қандай қилиб мантиқий 0 ва 1 стандарт сингналлар, уларнинг амплитуда қийматлари ҳамда халақитбардошлиги шаклланишини кузатиш имконини беради. РИСларда асосан инверслайдиган МЭлар кўлланилади.

    Download 185 Kb.
    1   2   3




    Download 185 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мантиқий элементлар. Мэларнинг узатиш характеристикалари Режа Мантиқий элемент (МЭ) таърифи

    Download 185 Kb.