|
Мантиқий элементлар. Мэларнинг узатиш характеристикалари Режа Мантиқий элемент (МЭ) таърифи
|
bet | 3/3 | Sana | 21.05.2024 | Hajmi | 185 Kb. | | #247135 |
Bog'liq 14-maruza Мантиқий елементлар (1)МЭнинг параметрлари - Норматив – техник хужжатларда барча РИС турлари (комбинацион ва кетма - кетли) учун қуйидаги ягона статик параметрлар тизими ва уларни аниқлаш қоидалари ўрнатилган:
- - мантиқий 0 ва мантиқий 1 чиқиш ва кириш кучланишлари;
- - мантиқий 0 ва мантиқий 1 чиқиш ва кириш бўсағавий кучланишлари;
- - мантиқий 0 ва мантиқий 1 чиқиш ва кириш токлари;
- - мантиқий 0 ва мантиқий 1 ҳолатлардаги истеъмол токлари;
- - истеъмол қуввати;
- - мантиқий 0 га ўзгариш соҳа бўсағаси;
- - мантиқий 1 га ўзгариш соҳа бўсағаси;
- - минимал мантиқий ўзгариш.
- Бундан ташқари, статик параметрларга мантиқий 0 ва мантиқий 1 ларнинг халақитбардошлиги, ҳамда кириш бўйича бирлашиш коэффициенти КБИРЛ ва чиқиш бўйича тармоқланиш коэффициенти КТАРМ ҳам киради.
МЭнинг параметрлари - МЭларнинг асосий динамик параметрларига, кириш ва чиқиш импульслари осцилограммаларидан аниқланадиган қуйидаги параметрлар киради:
- t1,0 – мантиқий 1 ҳолатидан мантиқий 0 ҳолатига ўзгариш вақти;
- t0,1 – мантиқий 0 ҳолатидан мантиқий 1 ҳолатига ўзгариш вақти;
- tкеч1,0 – уланишни кечикиш вақти;
- tкеч0,1 – узилишни кечикиш вақти;
- tтарқ.кеч1,0 – уланганда сигнал тарқалишини кечикиш вақти;
- tтарқ.кеч0,1 – узилганда сигнал тарқалишини кечикиш вақти.
- Кетма – кет уланган МЭлар сигналларини вақт бўйича кечикиши ҳисобланганда сигнал тарқалишининг ўртача кечикиши ишлатилади (маълумотномаларда келтирилади)
МЭнинг параметрлари - МЭларнинг интеграл параметрлар технология ва схемотехниканинг ривожланиш даражасини акс этади. Асосий интеграл параметрлар бўлиб уланиш иши АУЛ ва интеграция даражаси N ҳисобланади.
- Қайта уланиш иши ўртача истеъмол қувватини ўртача қайта уланиш вақтига кўпайтмаси орқали аниқланади
-
- Технологиянинг ривожланиш даражасига кўра қайта уланиш иши ҳар ўн йилда бир ярим даражага камайиб бормоқда. Шу сабабли бу параметрдан ИС турларини солиштиришда фойдаланиш мумкин.
|
| |