• Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
  • Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги




    Download 16.93 Kb.
    bet3/7
    Sana21.12.2022
    Hajmi16.93 Kb.
    #36318
    1   2   3   4   5   6   7
    Bog'liq
    (7)Asosnoma haqida ma\'ruzasi uchun
    1649927617, 1-Var (2), 257-II 29.08.2001, 3-mavzu - ma\'ruza - Chiziqsiz regressiya, 1-adabiyot Raqamli iqtisodiyot asoslari Darslik copy 1, 5-MAVZU, 1-mavzu. “Byudjet hisobi” faniga kirish. Fanning mazmuni, predmeti va usullari, 10-mavzu. Byudjet tashkilotlari hisobvaraqlardagi byudjet mablag\'lari va byudjetdan tashqari mablag\'lar hisobi, MusT1, 1-mustaqil ta’lim topshirig’i, tdpp 2002 007, abd, 10-маъруза тақдимоти (3), sirtqi guruhlar uchun amaliyot top
    Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация республика фан ва технологиялари ривожланишининг 1. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш” устувор йўналишига мос келади.
    Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Андижон давлат университети филология факультети “Ўзбек адабиётшунослиги” кафедраси илмий-тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилмоқда.
    Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Болалар фольклорига оид илк намуналар, чунончи, “Ўт бандал”, “Кўчирма ўйин”, “Қарағуни”, каби болалар ўйинлари ҳақида Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида маьлумот берилган .
    Маълумки, узоқ йиллар ичида болалар қўшиқ ва ўйинларини тўплашда, улар хақида умумлашган хулосалар чиқаришда бир қатор жиддий ишлар қилинди. В. Киреевский, К. Ушинский, П. Бессонов, В. Даль, П. Шейн, А. Можаровский, В. Добровольский, Е. Покровский, А. Ветухов, В. Харузина каби фольклоршуносларнинг тадқиқотлари ана шулар жумласидандир.
    Болалар репертуарларини тўплаш, уларни бир бутун ҳолда тадқиқ этишда рус олими Георгий Семенович Виноградовнинг хизматлари катта бўлди. Унинг тадқиқотлари ва илмий хулосалари ҳозиргача ўз илмий қимматини йўқотмаган. Рус этнограф олими ва фольклоршуноси Ольга Иерамовна Капица болалар фольклорининг жанр ва турлари борасида катта тадқиқотлар олиб борди. Шунингдек, рус фольклоршунослари А. А. Кайев, М. Н. Мельников; татар халқининг болалар фольклори ҳақида Н. Исэнбэт, тожик болалар поэзияси мавзусида Б. Шермуҳаммедовлар жиддий илмий изланишлар олиб бордилар.
    Ўзбек фольклоршунослигида ҳам болалар фольклорини тўплаш ва ўрганиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Бу жиҳатдан 1910 йилда Н. Будзинскийнинг “Средняя Азия” журналида чоп этилган ўзбек болалар фольклорига оид “Бойчечак”, “Олатой-булатой”, “Барот келди” қўшиқлари муҳим илмий қимматга эгалиги билан алоҳида ажралиб туради . Шунингдек, Ю. Казбековнинг рамазон ойида болалар томонидан ўйналадиган ўйинлар ва ижро этиладиган қўшиқлар ҳақидаги мақоласи, А. Диваев, Н. Н. Пантусов, А. Васильевнинг болалар ўйинларига доир қайдномалари ҳам ўзбек болалар фольклорини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда.
    ХХ асрнинг 20-30 йилларида эса ўзбек фольклори ва этнографияси билан шуғулланган рус шарқшунос ва этнографлари М. С. Андреев, Е. М. Пешчерова, А. К. Боровков, Е. К. Боровковаларнинг болалар фольклорини тадқиқ этишга бағишланган дастлабки илмий тадқиқотлари яратилди .
    ХХ асрнинг 30-йилларида ўзбек халқ оғзаки ижоди жумладан, болалар фольклорини ўрганишга бўлган эътибор кучайди. Ғози Олим, Ҳоди Зариф, Фитрат, Музайяна Алавия, Элбек, Қорақалпоғистонда Аденбой Тожимуродов каби фольклоршунослар болалар фольклорини ўрганиш борасида бирмунча тадқиқот ишларини олиб бордилар.
    Ўтган асрнинг 60-йилларида Ғ. Жаҳонгировнинг “Ўзбек болалар фольклори”, “Болалар эртаклари”, рисоласи, “Минг бир бола ўйини” тўпламлари нашр этилди.
    ХХ асрнинг 70-80 йилларида таниқли фольклоршунос Т. Мирзаев, О. Сафаровларнинг илмий тадқиқотлари юзага келди. Ўзбек фольклоршунослиги тарихида биринчи марта болалар оғзаки поэзиясининг йигирмага яқин жанри намуналаридан таркиб топган “Бойчечак” тўплами нашр этилди. Булар ўзбек болалар фольклори тарихида янги саҳифалар очди. Ўзбек болалар фольклорининг бошқа халқлар болалар фольклоридан кам эмаслигини ва унинг қадимийлигини исботловчи бу тадқиқотлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Фольклоршунос М. Муродовнинг “Лайлак келди – ёз бўлди” тўплами ана шундай хайрли ҳаракатлар маҳсули эди. Ҳозирга қадар ўзбек болалар фольклори умумий тарзда кенг тадқиқ этилган. Болалар фольклорини регионал ўрганишда профессор О. Сафаровнинг Бухоро вилояти мисолида олиб борган илмий изланишлари таҳсинга лойиқ. Бундан ташқари Н. А. Баскаков, С. Рўзимбоев, Т. Қиличев, Н. Қуронбоева, Ҳ. Рўзметовларнинг Хоразм болалар фольклорига бағишланган тадқиқотлари ҳам диққатга моликдир.
    Фарғона водийси болалар фольклори намуналари Т.Ғозибоев, М.Муродов, С.Мирзаева, Ҳ.Раззоқов, М.Ёқуббекова, О.Холмирзаев, Р.Исоқов, А.Шукуров ва бошқа фольклоршунослар ва ҳаваскор тўпловчилар томонидан тўпланиб, айрим кичик тадқиқотларда таҳлил этилган бўлса-да, алоҳида режа асосида, монографик тарзда тадқиқ этилмаган.

    Download 16.93 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7




    Download 16.93 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги

    Download 16.93 Kb.