|
UMTS ва GSM тармоқларининг ўзаро ишлаши
|
bet | 7/20 | Sana | 11.01.2024 | Hajmi | 60,71 Kb. | | #134800 |
Bog'liq mobil aloqa mustaqil ishUMTS ва GSM тармоқларининг ўзаро ишлаши
GSM стандартида хизмат кўрсатаётган алоқа операторлари учун UMTS стандартига ўтиш техник нуқтаи назардан оддий бўлсада, тармоқни ташкил этиш нуқтаи назаридан анча ҳаражатли бўлади. Янги даражадаги тармоқларни қуришда олдинги инфратузилманинг аксарият қисми сақланиб қолади, лекин шу билан бирга БСлар учун янги ускуналарни сотиб олиш ҳамда янги лицензиялар олиш учун катта миқдорда маблағ сарфланиши талаб қилинади.

UMTS тизимининг GSM тизимидан асосий фарқи радиоуланиш тармоғини (ингл. Radio Access Network - RAN) умумий уланиш принципида қурилишидадир. Бу UMTS тизимини бирлашган хизматлар кўрсатувчи рақамли тармоқлар - ISDN, Интернет, GSM, ёки бошқа UMTS тармоқлари билан ўзаро ишлаш имконини беради. UTRAN номини олган UMTS стандарти радиоуланиш тармоғи “Тизимларнинг очиқ ўзаро ишлаш” моделининг (ингл. Open Systems Interconnection - OSI) учта қуйи сатҳларида ишлайди, улардан энг юқорисини (учинчи, тармоқ сатҳини) радиоресурсларни бошқарувчи тизим протоколлари (RRC протоколи) ташкил этади.
UMTS ва GSM тармоқларининг ўзаро ишлаши
UMTS стандартининг асосий камчиликларига қуйидагилар киради:
UMTS стандартининг асосий камчиликларига қуйидагилар киради:
спектрдан нисбатан самарасиз фойдаланиш ва бошқа хизматларга тегишли бўлган частоталарни бўшатиш зарурати, бу тармоқларни қурилишини секинлаштиради;
баъзи давлатларда (жумладан, АКШ ва Японияда) радиочастота спектрини тақсимлаш тартиби ХТИ тавсияларига мос келмайди, ва натижада UMTS тармоқларини стандарт учун мўлжалланган частоталарда қуриб бўлмайди;
UMTS ва GSM тармоқлари орасида “хэндовер”ни текис амалга оширишнинг технологик мураккаблиги;
сотанинг унча катта бўлмаган радиуси (хизматларни тўлиқ тақдим этиш учун у 1-1,5кмни ташкил этади);
аккумулятор батареяларининг кам сиғимлилиги.
|
| |