|
Mavzu: Учинчи авлод мобил алоқа тизимларининг техник параметрлари
|
bet | 8/20 | Sana | 11.01.2024 | Hajmi | 60,71 Kb. | | #134800 |
Bog'liq mobil aloqa mustaqil ishUMTS стандартининг камчиликлари
FOMA (ингл. Freedom of Mobile Multimedia Acces) Япониянинг NTT DoCoMo сотали алоқа оператори томонидан тақдим этилган. FOMA биринчи тармоқлари 2001йилнинг октябрида иккита япон шаҳарлари: Токио ва Йокогамада муваффақиятли ишга туширилди.

FOMA стандарти «юқорига» ва «пастга» йўналишларда мос равишда 1920МГц – 1980МГц ва 2110МГц – 2170МГц частота диапазонларида FDD дуплекси асосида W-CDMA технологиясидан фойдаланади.
TD-SCDMA (ингл. Time Division-Synchronous Code Division Multiple Access) бу бир элтувчи частотали, вақт бўйича дуплексловчи CDMA технологияси асосидаги учинчи авлод тизимларининг “Хитой” варианти ҳисобланади.
TD-SCDMA тармоқлари учун 1,6МГц кенгликдаги полосалар ишлатилиши кўзда тутилган. Модуляторни 1,28Мчип/сек. символ тезлиги асосида, ушбу технология 1,2кбит/сек. дан 2Мбит/сек. гача бўлган кенг кўламдаги мослашувчан маълумот узатиш тезлигини таъминлаши мумкин. Абонентларни юқори мобиллигини таъминлайди ва 120км/соат.
CDMA (ингл. Code Division Multiple Access - каналларни код бўйича ажратиш асосида кўп-сонли уланиш) технологиясидир.
CDMA (ингл. Code Division Multiple Access - каналларни код бўйича ажратиш асосида кўп-сонли уланиш) технологиясидир.
Технология ажратилган бутун частота полосаси бўйлаб ҳар бир алоқа сеансига алоҳида рақамли код (мантиқий канал) ажратиш ҳисобига радиомуҳитни тақсимлаш асосида қурилади. Технология анча кенг полосалардан (1,25МГц) фойдаланади, ва сигналларни узатиш ўша битта частота каналида амалга оширилади.
СССР да CDMA технологияси бўйича 1935 йили Д.В.Агеева томонидан мақола сифатида чоп этилган.
Жаҳон уришидан кейин CDMA технологияси ҳарбий алоқалар учун СССР ва АҚШ да ишлатилган, шунингдек 80 йиллар ўрталарида АҚШ да халқ орасида ушбу технология фойдаланишга топширилган.
|
| |