|
Cdma-one технологиясининг эволюцион ривожланиши CDMA-2000 ҳисобланади
|
bet | 9/20 | Sana | 11.01.2024 | Hajmi | 60,71 Kb. | | #134800 |
Bog'liq mobil aloqa mustaqil ishТизим эволюцияси. CDMA технологияси
Cdma-one технологиясининг эволюцион ривожланиши CDMA-2000 ҳисобланади.
Cdma-one технологиясининг эволюцион ривожланиши CDMA-2000 ҳисобланади.
CDMA-2000 стандартларининг оиласи (CDMA2000 1Х - CDMA2000 EV-DO Rel.0, CDMA-2000 EV-DO Rev.A, CDMA-2000 EV-DO Rev.B, - CDMA-2000 3x) каналларни код асосида ажратувчи – CDMA технологиясини қўллаган ҳолда қурилади.
CDMA-2000 1Х стандарти асосидаги мобил алоқа тизимларида 1,25МГц кенгликдаги частоталар полосасидан фойдаланилади ва 153кбит/сек. гача бўлган маълумот узатиш тезлиги таъминланади.
CDMA-2000 EV-DO Rel.0 стандартида худди шу полоса кенглигидан фойдаланилсада, маълумот узатиш тезлиги “пастга” йўналишда 2Мбит/сек. ва “юқорига” йўналишда 153кбит/сек. гачани ташкил этди, ва бу стандартни 3G талабларига жавоб берадиган қилди ва реал вақт режимида видео узатиш билан бирга кўшимча хизматлар туркумини тақдим этиш имконини берди.
CDMA-2000 cтандартларининг кейинги ривожланиши EV-DO Rev.A фазаси бўлди ва унда тармоқ сиғимини ҳамда маълумот узатиш тезлигини (“пастга” йўналишда 3,1Мбит/сек. гача ва “юқорига” йўналишда 1,8Мбит/сек. гача) оширишга эришилди.
CDMA-2000 cтандартларининг кейинги ривожланиши EV-DO Rev.A фазаси бўлди ва унда тармоқ сиғимини ҳамда маълумот узатиш тезлигини (“пастга” йўналишда 3,1Мбит/сек. гача ва “юқорига” йўналишда 1,8Мбит/сек. гача) оширишга эришилди.
EV-DO Rev.В фазанинг ишга туширилиши натижасида маълумот узатиш тезлигини бир частота каналида “пастга” йўналишда 4,9Мбит/сек. гача ва “юқорига” йўналишда 2,4Мбит/сек. гача етказишга эришилди.
Стандартнинг кейинги ривожланиши маълумотларни узатиш тезлигини ошириш учун бир нечта частота каналларини бирлаштириш томонига (3х, 6х, 9х, 12х, 15х каби) қаратилган. Масалан, 15та частоталар каналларини бирлаштириш (максимал амалга оширилиши мумкин бўлган қиймат) натижасида “пастга” йўналишда 73,5Мбит/сек. гача ва “юқорига” йўналишда эса 27Мбит/сек. гача тезликларга эришилди.
|
| |