Namangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.311
корхоналарининг асосий технологик жараёнлардан бири ҳисобланган ҳаво ёрдамида
ташувчи қурилмага тоштутгичлар ўрнатилади.
Тоштутгичлар ташилаётган пахтанинг технологик ва сифат кўрсаткичларига
таъсир
қиладиган биринчи қурилма бўлиб, пахтани ҳаво ёрдамида ташиш жараёнида ёт
жисмлардан, шунингдек оғир аралашмалардан тозалаш учун хизмат қилади [1].
Толаларни сифатли олиниши, жинлаш жараёнига тоза пахта хом ашёсини
келиб
тушишига богликдир. Ҳозирги кунда пахта саноатида қўланилиб келаётган пахта таркибидаги
оғир аралашмаларни ажратувчи курилмалар тўлик талабга жавоб бераолмайабди [2].
Шу сабабли хозирги кунда соха олимлари томонидан оғир аралашмаларни тутиб
қолувчи қурилмалар устида кўплаб илмий тадқиқот ишлари бажариб келинмоқда ва
тоштутгич қурилмасининг бир нечта конструкциялари ярятилган.
Илмий изланишлар натижасига кўра муаллифлар тамонидан куйидаги оғир
аралашмалардан ажратиш қурилмаси таклиф этилган.
Бу қурилманинг мавжуд конструкциялардан фарқли жиҳати ҳаво ёрдамида ташувчи
жихознинг ўтиш (горизонтал йўналишдан вертикал йўналишга ўтиш) жойларига
ўрнатилмайди балки, горизонтал йўналишдаги ҳаво қувурига ўрнатилади.
Таклиф этилаётган
қурилма ишлаш жараёнида, пахта таркибидаги оғир
аралашмаларни ажратиб олиш
имконини беради (1-Расм).