Namangan Institute of Engineering and Technology




Download 15,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet497/693
Sana13.05.2024
Hajmi15,56 Mb.
#228860
1   ...   493   494   495   496   497   498   499   500   ...   693
Bog'liq
Тўплам

Namangan Institute of Engineering and Technology 
nammti.uz 
10.25.2023
Pg.457 
Электрон ўқув материалларининг баҳоси унда берилаётган маълумотларнинг нақадар 
мазмунли эканлигига боғлиқ. Электрон ўқув адабиётларини яратишда қандай 
технологиялардан фойдаланиш ва уларни қанчалик маҳорат билан тақдим этилганлиги
дастурчининг интеллектуал қобилиятига ҳамда тасаввур доирасига боғлиқ. 
Намойиш этиладиган материалларни компьютернинг турли хил дастурий таъминотлари: 
Word, Powеr Point, Corеl Draw, Flash, Gif Animoto, Focusky, Prezy, Ispring ва бошқалар ёрдамида 
тайёрлаш ёки профессионал даражада яратилган тайёр электрон дарсликлардан фойдаланиш 
мумкин. Ўқув материалини камчиликларини тезда тузатиш, зарур ўзгартиришлар киритиш, 
такомиллаштириб бориш имконининг борлиги, материални компьютер ёрдамида турли 
кўринишда 
тайёрлаш 
мумкинлиги, 
рангли 
тасвирлардан 
фойдаланиш, 
уларни 
“жонлантириш” ва ҳаракатлантириш имкониятининг мавжудлиги электрон тақдимотнинг 
афзалликларидан биридир. 
Лекин шахсий кузатувларимиз натижасида шундай хулосага келдикки, ҳамма яратилган 
электрон тақдимотлар ҳам самарали дарс машғулотини кафолатлай олмайди. Шу боис қуйида 
электрон тақдимотни яратиш учун қўйиладиган дидактик талабларни келтириб ўтамиз: 

Бутун слайд давомида риоя қилиниши керак бўлган ягона услубни ташкил этиш 
мавзунинг мазмунига мос равишда ахборотларни изчил ва тизимли равишда 
ўзлаштирилишини таъминлайди.

Ҳар бир слайдда кўпи билан уч ёки тўрт хил ранглардан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ бўлиб, аксинча ҳолатлар ўқувчи диқатини чалғитиши ва гигиеник талабларга мос 
келмаслиги мумкин. 

Слайдда анимациялардан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиш, диққатни 
чалғитувчи ва мазмунга мос келмаган анимацияларни ишлатмаслик керак. Анимация 
ўқитувчи учун бирор фикрни таъкидлаш, муаммоли саволнинг жавобини “ушлаб туриш”, 
назорат жараёнини ўтказиш, бирор ишни бажариш кетма-кетлигини кўрсатишда ёрдам 
бериши керак. 

Тақдимотда энг асосийси берилаётган ахборотнинг аниқ сўзлардан ва қисқа 
ифодалардан иборат бўлиши бу ахборотни осонроқ ўзлаштиришга ва яхшироқ англанишига 
ёрдам беради.

Саҳифада тўлдирувчи гап ва бошқа сўз бирикмаларини камроқ ишлатиш, фақат асосий 
таъриф ва тушунчаларни бериш мақсадга мувофиқ бўлиб, қўшимча фикрларни оғзаки нутқ 
учун сақлаб қўйиш афзалроқдир. 

Битта слайдга жуда кўп ҳажмли ахборотни жойлаш керак эмас, чунки инсоннинг 
хотираси икки ёки уч хил ахборотнигина яхши эслаб қолади. Шу боис ҳар бир таянч сўз 
алмашганда слайдни янгилаган маъқулроқдир! 
Хулоса қилиб айтганда, тақдим этилаётган ахборот технологиясининг самарадорлиги 
кўп жиҳатдан тақдим этувчи ва уни яратувчи шахсга, унинг дунёқараши, нутқ маданияти ва 
педагогик маҳоратига боғлиқдир. Уларни янада такомиллаштириш ва мукаммаллаштириш, 
мақсадга мувофиқ ҳолда таълим жараёнини лойиҳалашда самарали фойдаланиш ўқитувчи 
олдидаги муҳим вазифалардан саналади.
Шу мулоҳазалардан келиб чиқиб, барча йўналишдаги фан ўқитувчилари ўзларига 
тегишли фан ва предметларнинг мазмун моҳиятидан келиб чиқиб жуда сифатли электрон 
дидактик материаллар яратадилар ва улардан фойдаланиб дарс машғулотини самарали олиб 
борадилар, деган умиддамиз! 

Download 15,56 Mb.
1   ...   493   494   495   496   497   498   499   500   ...   693




Download 15,56 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Namangan Institute of Engineering and Technology

Download 15,56 Mb.
Pdf ko'rish