• 1.1. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
  • Navoiy davlat pedagogika instituti jismoniy tarbiya fakulteti tibbiy bilim asoslari kafedrasi




    Download 0,95 Mb.
    bet7/186
    Sana29.05.2024
    Hajmi0,95 Mb.
    #256679
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   186
    Bog'liq
    Navoiy davlat pedagogika instituti jismoniy tarbiya fakulteti ti-hozir.org

    1. Кириш
    Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғини инсон фаолиятининг барча соҳаларида муҳо-фазалашда „Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” (ҲФХ) фани асосий ўринлардан бирини эгаллайди.

    Ушбу дастур фан тарихи, ривожи ва истиқболи ҳамда Республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари, ишлаб чиқариш ва худудий хавфсизлик муаммоларининг инсон ҳаёти хавфсизлигига таъсири масалаларини қамрайди. Зеро ҳозирги вазиятда хавфсиз ҳаётни таъминлаш масалалари энг долзарб муаммолардан ҳисобланади. Чунки техносфераларда ишлаб чиқариш жараёни бузилиши, ишловчилар учун санитария ва гигиена меъёр ва қоидаларини яратилмаслиги, муҳит ривожланишдаги нохуш вазиятларнинг мураккаблашуви, давлатлар ўртасида инсоният ҳаётига хавф-хатар солувчи ҳолатларнинг рўй бериши, инсоният томонидан қўлланилаётган турли заҳарли ва зарарли моддалар ва воситалар кўплаб хавфларни юзага келтириб, инсонларнинг ҳаётий фаолиятига, соғлиғига, атроф-муҳит тозалигига ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига таҳдид солмоқда. Шу сабабли ҳам мамлакатимизнинг энг муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган вазифалари қаторида аҳоли ҳаётининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари долзарб ўрин олган. Айнан шу муаммоларнинг ечимини “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани ўрганади.


    Дастурни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4.03.1996 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони, адабиётлар рўйхатида келтирилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2008 йил 3 сентябрдаги 140-сон буйруғи билан тасдиқланган “Аҳолини Фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлашга оид йўриқнома”си, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 28 октябрдаги “Аҳолини Фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлашга оид йўриқномани ўқув жараёнига татбиқ этиш тўғрисида”ги 318- сон буйруғи асос қилиб олинди.
    1.1. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари



    Download 0,95 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   186




    Download 0,95 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Navoiy davlat pedagogika instituti jismoniy tarbiya fakulteti tibbiy bilim asoslari kafedrasi

    Download 0,95 Mb.