• Ўқув фанини ўрганишнинг асосий вазифалари
  • 1.2. Талабаларнинг фан бўйича билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
  • Navoiy davlat pedagogika instituti jismoniy tarbiya fakulteti tibbiy bilim asoslari kafedrasi




    Download 0,95 Mb.
    bet8/186
    Sana29.05.2024
    Hajmi0,95 Mb.
    #256679
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   186
    Bog'liq
    Navoiy davlat pedagogika instituti jismoniy tarbiya fakulteti ti-hozir.org

    Фан ўқитилишининг мақсади – бўлажак мутахассисларга ҳаётий фаолиятларида юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини, хусусиятларини, оқибатларини ва уларни йўқотиш қоидаларини, хавфсиз иш шароитларини яратиш, табиий, техноген, экологик ва бошқа тусдаги фавқулодда вазиятлардан аҳолини ҳимоя қилиш, уларни назарий ва амалий жиҳатдан ҳимояланишга ҳамда жароҳат олганларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини ўргатишдан иборат.
    Ўқув фанини ўрганишнинг асосий вазифалари: ҳаётий фаолиятда юзага келадиган хавфларни идентификациялаш ва уларни ўрганиш, ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, техносферада касб касалликларини камайтирадиган ва бахтсиз ҳодисаларни олдини оладиган чора-тадбирларни ўрганиш. Шунингдек, аҳолини табиий офат, авария ва ҳалокатлардан ҳимояланиш усулларига ўргатиш, зарарланган шикастланиш ўчоқларидаги фуқароларни қутқариш ва тиклов ишларини ўтказиш, ёнғинга қарши хавфсизлик чораларини кўриш, жароҳат олганларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқа муҳим вазифаларни бажара оладиган билим, кўникма ва касбий малакага эга инсонни тарбиялашга қаратилган.


    1.2. Талабаларнинг фан бўйича билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
    Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

    - билимларнинг бир бутун тизими билан ўзаро боғлиқликда ушбу фаннинг асосий муаммолари тўғрисида;


    - ўз бўлажак касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамияти тўғрисида;
    - хавф-хатарларни идентификациялаш;
    - хавфсизликни таъминлаш тамойиллари, услублари ва воситаларини таҳлил қилиш;
    - фаолиятнинг хавфсиз шароитларини лойиҳалаш;
    -ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси тўғрисида тасаввурга эга бўлиши.
    - ҳаёт-фаолият хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий талабларини;
    - фаолият хавфсизлиги шароитларини яратишда мансабдор шахсларнинг вазифалари ва жавобгарликларини;
    - ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларини таҳлил қилиш услубларини;
    - хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг юзага келишининг олдини олиш усулларини;
    -ишлаб чиқаришда микроиқлимнинг гигиеник меъёрларини ташкил этишни билиши керак.
    - ишлаб чиқариш тармоқларида хавфсиз иш шароитини ташкил этишни;
    -электр қурилмалари, ускуналар, машина ва механизмларни ишлатганда, техник хизмат кўрсатганда ва таъмирлашда кўриладиган асосий техника хавфсизлиги талаблари;
    - зарарсиз иш шароитини таъминловчи умумий ва шахсий ҳимоя қилиш воситалари;
    -ёнғин чиқиш сабаблари, улар олдини олиш ва ўчиришнинг ташкилий ва техник воситалари;
    - фавқулодда вазиятлар турлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, оқибатларини таҳлил қилиш услублари;
    - фавқулодда вазиятларда инсонлар ва моддий бойликларни сақлаш ва қутқариш тамойиллари, услублари ва воситалари тўғрисида тушунчага эга бўлиши керак.
    - фавқулодда вазиятларда инсонлар ва моддий бойликларни сақлаш ва қутқариш воситаларини ишлатиш бўйича кўникмага эга бўлиши керак.
    -турли ҳолатларда жабрланганларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсата олиш;
    - техника, электр ва ёнғин хавфсизлиги талаб ва меъёрларини тез ва қатьийлик билан бажариш тажрибасига эга бўлиши керак.
    Қўйилган вазифалар ўқиш жараёнида талабаларнинг маъруза, амалий машғулот ва семинарларда фаол иштироки ҳамда ўқитувчи кузатувида мустақил таълим олиши билан амалга оширилади.

    Download 0,95 Mb.
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   186




    Download 0,95 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Navoiy davlat pedagogika instituti jismoniy tarbiya fakulteti tibbiy bilim asoslari kafedrasi

    Download 0,95 Mb.