• Кузатиладиган табиий офатлар ва уларнинг оқибат-лари.
  • Терроризм ва аҳоли муҳофазаси.
  • Фуқароларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш услублари ва воситалари, уларнинг хусусиятлари. Фавқулодда ҳолатларда қутқарув ва бошқа шошилинч ишларини ташкил этиш.
  • Ёнғин хавфсизлиги.
  • Фавқулодда вазиятларда фуқаролар муҳофазаси




    Download 0,95 Mb.
    bet11/186
    Sana29.05.2024
    Hajmi0,95 Mb.
    #256679
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   186
    Bog'liq
    Navoiy davlat pedagogika instituti jismoniy tarbiya fakulteti ti-hozir.org

    Фавқулодда вазиятларда фуқаролар муҳофазаси. Фавқулодда вазиятлар, уларнинг турлари ва хусусиятлари. Фуқаро муҳофазасининг мақсади, вазифалари, куч ва воситалари, унинг иқтисодиёт тармоқларида ташкил этиш тартиблари. Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этилиши ҳамда фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимлари(ФВДТ) тўғрисидаги ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти.


    Кузатиладиган табиий офатлар ва уларнинг оқибат-лари. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги “Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи тўғрисида”ги 455-сон қарорининг моҳияти. Ер силкиниши ва сурилиши, тупроқ, қор кўчкилари, сув тошқини, кучли шамоллар, қурғоқчилик ва сел ҳодисаси офатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, хусусиятлари, келтирадиган талафотлари ва ҳар бир катастрофик ўчоқда олиб бориладиган чора-тадбирлар. Техноген тусдаги офатлар, турлари, хусусиятлари, оқибатлари ва уларда фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари.
    Терроризм ва аҳоли муҳофазаси. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти. Терроризм тушунчаси, унинг салбий иллатлари ва амалга ошириш услублари. Терроризмнинг иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли учун хавфли хусусиятлари. Халқаро терроризм ва унга қарши олиб бориладиган ҳаракатлар.
    Фуқароларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш услублари ва воситалари, уларнинг хусусиятлари. Фавқулодда ҳолатларда қутқарув ва бошқа шошилинч ишларини ташкил этиш. Фуқароларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш услублари ва воситалари, уларнинг хусусиятлари. Қутқарув ва бошқа шошилинч ишларини ташкилий асослари, шикастланган ўчоқларда уларни олиб бориш усуллари. Табиий офатлар, авария ва ҳалокат оқибатларини бартараф этишда қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни ташкил этиш ва ўтказиш.
    Ёнғин хавфсизлиги. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти.
    Ёнғин офати, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари, турлари, ёниш фазалари ва уларнинг хусусиятлари. Иқтисодиёт тармоқлари бинолари, иншоотлари ва қурилиш материалларининг ёнғинга қарши бардошлилик даражалари. Ёнғинга қарши курашиш хизмати. Ёнғинга қарши техник воситалар. Ёнғинни ўчириш усуллари ва воситалари, турлари, хусусиятлари ва уларга қўйиладиган талаблар. Ёнғин офатида иншоотлардаги фуқароларни эвакуация қилиш тартиби, ёнғинга қарши тўсиқлар, хусусиятлари, ёнғин даракчилари ва алоқа тизими. Портлаш ҳодисаси, унинг хусусиятлари, унга қарши чора-тадбирлар. Портлашнинг салбий таъсирлари.

    Download 0,95 Mb.
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   186




    Download 0,95 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Фавқулодда вазиятларда фуқаролар муҳофазаси

    Download 0,95 Mb.