|
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
|
bet | 9/186 | Sana | 29.05.2024 | Hajmi | 0,95 Mb. | | #256679 |
Bog'liq Navoiy davlat pedagogika instituti jismoniy tarbiya fakulteti ti-hozir.org1.3. Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Инсонларни техносферадаги фаолияти хавфсизлигининг асосларини ўрганиш аввало, тирик мавжудотларнинг ўзаро ва атроф-муҳит билан бир-бирига муносабати тўғрисидаги умумий билимларда ҲФXнинг ўрнини билишдан бошланади.
«Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанини ўқитиш талабаларнинг ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий ҳамда умумкасбий ва ихтисослик фанлардан олган билимларига таянган ҳолда олиб борилади.
1.4. Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанини ўрганиш нафақат техносферада хавфлар туғилганда, балки ишловчиларни касб касаллигига чалинишларини қисқартириш, бахтсиз ҳодисалар олдини олиш шунингдек, биосферада (атроф-муҳитда) юз берадиган фавқулодда вазиятларда инсонлар ўлими ва моддий зарарлар миқиёсини камайтириш имконини беради.
1.5. Фанни ўқитишда янги ахборот-педагогик технологиялар
Йўналишнинг ўзига хос хусусиятлари дастурни интерфаол усулларда ўзлаштиришни тақазо қилади. Бунда асосий эътибор аудитория машғулотларида ва мустақил тайёргарликда ўзлаштириладиган чуқурлаштириладиган назарий билимларга ҳамда объектив жараёнлар ва ҳодисаларга нисбатан дунёқарашни шакллантиришда маъруза машғулотларига катта ўрин ажратилади.
Дастур материалларини ўзлаштириш тўрт хил:
- муаммоли мавзулар бўйича;
- мустақил ўзлаштирилиши мураккаб бўлган бўлимлар бўйича;
- таълим олувчиларда алоҳида қизиқиш уйғотувчи бўлимлар бўйича;
- олдинга силжиган маърузаларни интерфаол усулда ўқитиш йўли билан;
-мустақил таълим олиш ва ишлаш, коллеквиумлар ва мунозаралар жараёнида ўзлаштириладиган билимлар бўйича машғулотлар ўтказиш йўли билан амалга оширишни назарда тутади.
Мустақил тайёргарлик жараёнида талаба адабиётлар, интернет материаллари ва меъёрий ҳужжатлар билан ишлашни уддалашни намоён қилиши, аудитория машғулотлари пайтида қабул қилинган маълумотларни мушоҳада қилиш қобилиятини кўрсатиши зарур.
Дастур талабалар билимини рейтинг-назоратидан фойдаланадиган ўқув жараёнини ташкил қилишнинг янги тамойиллари асосида амалга ошади.
Фанни ўзлаштиришда масофадан ўқитиш, дарслик, ўқув қўлланмалари ва маърузалар матнларининг электрон версияларидан, маърузалар ўқиш, электрон плакатлар ва интернет тармоғидан фойдаланилади.
|
| |