67
коммуникацион дастурлар, илмий ва муҳандислик дастурлари, математик ва
статистик дастурлари,
CAD-системалар
Ушбу параграфда баъзи йўналишлар бўйича ихтисослашган компьютер
дастурларини кўриб чиқамиз.Компьютер дастурлари аниқ бир масалаларни,
масалан овоз, видео ёки графика, матнлар, форулалар билан ишлаш,
маълумотларни қайта ишлаш масалалари билан ишлашга, шунингдек
муҳаррирлашга ва бошқаларга мўлжалланиб, ихтисослашган бўлиши мумкин.
Электрон жадваллар. Электрон жадваллар (spreadsheet) — бу дастлаб
жадвал форматида тақдим этилган сонли ва бошқа маълумотлар билан ишлаш
учун мўлжалланган ихтисослашган иловадир.
Электрон жадвалларнинг энг таниқли намоёндаси Microsoft дан иборат. Бу
дастурга рақобатбардош маҳсулотлар қаторига OpenOffice.org пакетининг
OpenOffice.org Сalc ва Corel WordPerfect Office пакетининг Corel Quattro Pro
дастуриларини киритиш мумкин. Электрон жадвалларнинг Quattro Pro системаси
ўз
вақтида
Microsoft
компаниясининг
дастурлаш
тилларини ишлаб чиқиш бўйича
рақобатчиси
бўлган
Borland
компанияси
дастурчилари
томонидан яратилган. Шунинг
учун, у OpenOffice.org Calcни
камчиликларидан ҳоли ва Excelни фақат рус тилини қўллаб-қувватлаш бўйича
камчилиги бор. Бошқа томондан, Corel Quattro Pro тўла, VBA ни қўллаб-
қувватлаш бўйича мослашади, шунингдек электрон жадвалларни PDF форматда
экспорт қилишни таъминлайди.