• Harvard Graphics
  • Harvard Presentation Graphics
  • Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o




    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet53/252
    Sana27.11.2023
    Hajmi10,42 Mb.
    #106552
    1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   252
    Bog'liq
    УМК Ихтисос Даст Воситалар

    Тақдимот яратиш системалари. Тақдимотлар (presentation) — бу 
    аудиторияда намойиш қилиш учун мўлжалланиб, тайёрланган матнли ва график 
    ахборотларнинг маҳсус кетма-кетлигидир. Шартсиз бу тоифада, тақдимот (PPT) 
    формати де-факто
    17)
    стандартидан иборат бўлган Microsoft Office PowerPoint 
    лидер ҳисобланади. Имконияти бўйича иккинчи илова OpenOffice.org Impress 
    дейиш мумкин. Impress бемалол PowerPoint нинг адекват алмаштириши мумкин. 
    Табиийки, Impressда PPT формат қуллаб-қувватланади. 
    Ўзига фойдаланувчиларни жалб этиши бўйича Corel 
    WordPerfect Office пакетидаги Corel Presentations учунчи 
    илова бўлиб, бошқа барча иловалар каби, Microsoft 
    Office PowerPoint формат билан мослашган ва PDF 
    форматдаги тақдимотларни қўллаб-қувватлайди.Тақдимот яратиш учун Harvard 
    Graphics дастур мавжуд. Бу дастур — 
    DOS
    ва
    Microsoft Windows
    учун 
    Software 
    Publishing Corporation
    (SPC)томонидан тақдимот тайёрлаш учун яратилган 
    дастлабки дастурлардан биридир. Harvard Graphics нинг биринчи варианти 
    Harvard Presentation Graphicsноми билан 1986 йили чиқарилган.
     Маълумотлар 
    омбори. 
    Маълумотлар 
    омбори (database) электрон жадвалга ўхшаш 
    17)
    Де-фа́кто (лот. de facto — «амалда», «далилли») — қандайдир ҳақиқийликни ифодалайдиган, 
    лекин қонун билан мустаҳкамланмаган лотин тушунчаси.


    68 
    жадвалдан иборат. Лекин, охиргилардан фарқи, маълумотлар омборида жадвал 
    маълумотларнинг ўзлари аниқ ажралади ва уларни жадвалдан танлаш 
    процедуралари маълумотлар омбори сўровлари (query) деб юритилади. 
    Маълумотлар омборининг охирги фойдаланувчиси ахборотни тўғридан-тўғри 
    киритмай, балки оддий Windows ойнаси кўринишига ўхшаш шакл (forms) лар 
    билан ишлайди. Маълумотлар омборини қайта ишлашнинг охирги натижалари 
    ҳисобот (report) кўринишида тақдим этилади. Шундай қилиб, маълумотлар 
    омборлари фойдаланувчи ва дастурчининг вазифаларини ажратишга имконият 
    беради. 
    Бунда 
    фойдаланувчи 
    жадвални 
    қўлда 
    тўлатишдан, 
    танлаш 
    процедураларини ёзишдан ва ҳисоботларни форматлашдан озод бўлади. Унинг 
    камчилиги ҳам мавжуд – маълумотлар омбори билан ишлаш алгоритмини, 
    сўровларни ёки ҳисоботларни ўзгартириш зарур бўлса, у ҳолда фойдаланувчи 
    дастурчига мурожаат қилиши ёки дастурлашни билиши лозим.
    “Шахсан” фойдаланишга мўлжалланган энг таниқли маълумотлар омбори 
    Microsoft Office Professional пакетига кирувчи Microsoft Office Access, 
    Microsoft FoxPro,OpenOffice.org Base, шунингдек Corel WordPerfect Office 
    Professional пакетига кирувчи Corel Paradoxдир. Етарлича катта ташкилотни 
    ишини автоматлаштиришга имконият берадиган “ёши катта” маълумотлар 
    омбори қаторига Microsoft SQL Server, Borland InterBase ва бошқалар киради.
    Маълумотлар омборларининг “кичик” ва “катта” иловалари орасидаги асосий 
    фарқ, ташкилот масштабидаги маълумотлар омборини бошқариш системалари 
    (МОБС) ўзининг ишлари учун катта ишлаб чиқариш унумдорлигидаги алоҳида 
    компьютер талаб этади. Бундай компьютерлар МОБС серверлари
    фойдалаувчилар компьютерлари эса – мижозлар деб аталади. Мос иловалар 
    жойлаштирилган “столдаги” МОБС компьютерлари бир вақтни ўзида сервер ҳам, 
    мижоз ҳам бўлади. Умуман, катта бўлмаган компанияларда ажратилган серверсиз 
    МОБС бўлишлари мумкин, аниқса агар бундай МОБСларга уланадиган барча 
    компьютерлар бир хонада ёки қўшни хоналарда жойлашган бўлса.

    Download 10,42 Mb.
    1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   252




    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o

    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish