График системалар. График системаларни шартли равишда икки синф:
текисликда ишлашга мўлжалланган иловалар ва уч ўлчовли (3D - 3 dimensions –
уч ўлчов) графика иловаларга ажратиш мумкин. 3D-графиканинг кўпгина
иловалари кўпинча компьютерли анимация яратишга
имконият берадилар. Текисликка мўлжалланган график
иловалар ўз навбатида икки: векторли ва растрли графика дастурларига ажратилади. Содда векторли
графика дастурининг вакили Microsoft Officeда мавжуд
расм солиш системаостидир, содда растрли графика
дастури эса - Windows XP комплектига киритилган Paint
(mspaint.exe файли) дастурдир.
Векторли графика дастурларида тасвир объект нуқталарига табиатли
координаталар ва экранда уларнинг расмини аниқловчи математик формулалар
асосида яратилади. Векторли графиканинг асосий ютуғи тасвирларни сифатини
йўқотмаган ҳолда масштабланишидир, чунки тасвир формулалар орқали
яратилади, нуқталар орасидаги масофанинг аҳамияти йўқ.
Растрли графика дастурларида тасвирлар экранда сатр кетидан сатр
чизиладиган алоҳида нуқталар (пикселлар) дан ҳосил этилади. Юзлаб ёки баъзан
минглаб пикселлардан ташкил топган бундай кўп сатрлик тасвир растр деб
аталади.
Растрли графикада масштабни ўзгариши қўшимча сатр ва устунларни
қўшиш ёки бутун бир сатр ва устунларни асл тасвирдан йўқ қилиш ҳисобига
таъминланади ва бу ўз навбатида, албатта, тасвир сифатини ёмонлашишига олиб
келади.
Векторли графика дастурлари.Дастлаб OpenOffice.org пакетидаги
OpenOffice.org Draw векторли графика дастури ҳақида айтиш лозим. Унинг
имкониятлари кучсизроқдир ва амалда расм
солишнинг жойлаштирилган Microsoft Office расм
солиш системаостидан ҳеч қандай фарқи йўқ.
Векторли
графика
илова
бошланғич
фойдаланувчилари учун де-факто стандарт бўлиб,
CorelDRAW Graphics Suite пакетга кирувчи
CorelDRAW дастуридан иборат.
CorelDRAW файлларнинг шахсий формати CDR деб аталади, лекин бу
илова векторли графикада ҳам, растрли графикада ҳам барча форматларда
ишлашга имконият беради.
Хусусан, CorelDRAW иловаси WMF (векторли графика учун “ўзининг”
Windows формати), EPS (икки ўлчовли график барча касбий системаларда график
ахборотни тақдим этиш учун стандарт формат), AI ( Adobe Illustrat илова
формати), PS (PostScript — стандарт формат) каби форматларни қўллаб-
қувватлайди.
71
Компьютер графикада касб эгалари Adobe Illustrator дастурни
фойдаланиладилар.
Adobe
Illustrator
дастурни касбий система, CorelDRAWни эса,
бошловчилар системаси деб юритадилар.