А.
MathСad.
Амалий масалаларни ечиш учун ускунавий воситалар
соҳасидаги энг охирги ютуқлардан бири MathCad – физико-математик пакет
бўлиб, математик ҳисобларни нафақат рақамларда, балки аналитик (символлик)
шаклда ҳам амалга ошириш имкониятини беради.
80-йилларнинг ўрталарида Mathsoft Inc. фирмаси
янги математик система MathСad дастурини ишлаб
чиқди. MathСadнинг бошқа математик пакетлардан
20)
Проприетар (эркин бўлмаган) дастурий таъминот (ингл. Proprietary software;
proprietary сўзидан — хусусийлаштирилган таркибида хусусий, патентланган, ва software —
дастурий таъминот) — муаллифлар ёки ҳуқуқ эгаларининг хусусий мулки бўлган дастурий
таъминот ва эркин ДТ мезонларига қаноатлантирмайдиган дастурий таъминот. Муаллиф ДТ
фойдаланиш, нусхалаш ва тўла ёки қисман такомиллаштириш ҳуқуқларига эга.
№ п/п
Математик дастурий таъминот
1
Символ(белги)лик ҳисоблашлар Axiom,
GAP,
Maple,
Mathcad,
Mathematica, Maxima, Reduce, SMath
Studio, Yacas
2
Сонли ҳисоблашлар
Fityk, FreeMat, Gauss, GNU Octave,
gnuplot, gretl, JuliaLabPlot, LabView,
MagicPlot, MatLab, Origin, QtiPlot, R,
Sage, SciDAVis, Scilab, SigmaPlot,
Speakeasy, VisSim
Компьютер алгебранинг системалари
3
Эркин
булмаган
дастурий
таъминот
-
Проприетар
20)
ClassPad, Manager, LiveMath, Magma,
Maple, MathCad, Mathematica, MuPad,
TI InterActive!
4
Эркин
Axiom,
CoCoA,
GAP,
GiNaC,
Macaulay2,
Mathomatic,
Maxima,
OpenAxiom, PARI/GP, Reduce, Sage,
Singular, SymPy, Xcas, Yacas
5
Текин/шартли - текин
SMath Studio, Fermat, Kant
6
Қўллаб-қувватланмайди
Camal, Derive, Macsyma, muMATH
79
муҳим фойдали хусусиятларидан бири, унда қайта ишланадиган математик
ифодалар, қарийиб барча оддий математик символикани такрорлашидир.
MathСad – фойдаланувчига формула, сонлар, графиклар ва матн билан
ишлаш учун ускуна тақдим этадиган, эгаллашда ва графика билан ишлашда ҳам
содда интерфейсга эга бўлган дастурий восита, компьютерда турли-туман
математик ва техник ҳисобларни бажариш учун муҳитдир. MathСad муҳитида
турли мураккабликдаги математик масалаларни сонли ва белгили ечишга
мўлжалланган юздан ортиқ операторлар ва мантиқий функциялар мавжуд.
MathСad аниқ илмий – техник соҳадаги мутахассисларга жуда тезликда
компьютерда, анъанавий дастурлаш тилларининг (Fortran, С, Pascal, Basic ва
ҳоказо) майда-чуйдаларига берилмаган ҳолда, математик моделлаш соҳасида
ишлашни эгаллашга имконият беради.
MathCad интерфейси содда ва тушунарли
бўлиб, тўлиқ Windowsмуҳитининг стандартига
мос келади. Барча графиклар ва математик
объектларўзгарувчан палитраларидан “сичқонча”
тугмасини чертиб киритилиши мумкин.
MathCad
график
муҳити
математик
формулаларни одатдагидек кўринишда ёзиш,
маълумотларни эгилувчан ва график кўринишда ифодаланган ҳолда тақдим этиш
имкониятини беради.
MathCad ҳужжати ҳар хил турдаги соҳалардан иборат. Матнли соҳа
ускуналар панелида А ҳарфли тугмани босиш орқали яратилади. Математик
соҳалар бўш жойда чертилса пайдо бўлади (формулани киритиш жойини
белглайдиган қизил бутча пайдо бўлади). Экранда соҳаларни осонгина
“сичқонча” ёрдамида суриш мумкин.
Кўпчилик математик формулалар MathCad ишчи ҳужжатида ҳудди қоғоз
варағидаги каби ёзилади. Арифметик амалларнинг белгилари + , - , *, / тугмалар
ёрдамида киритилади.
Мураккаб операцияларни киритишда, экран чап томонида жойлашган
MathCad операторлари палитра тугмаларини фойдаланилади. Бир палитрадан
бошқасига ўтиш учун палитра устида рақамга чертиш зарур.
Матн, графика ва формулалар жойлаштирилган MathCad ҳужжати, дарслик
ёки илмий мақоланинг саҳифасига ўхшайди ва бунда формулалар “тирик”
бўладилар – MathCad натижаларни ўқиб бўлиши, графикларни чизиб бўлиши ва
ш.к. билан, уларнинг ихтиёрий бирига ўзгартириш киритилса бас.
MathСad пакети муҳитида ишлашнинг асосий устунлиги қуйидагилардир:
1. MathСad муҳитида математик ифодалар уларни умум қабул қилинган
нотациясида ёзилади: сурат юқорида, махраж эса, пастда жойлашади; интегралда
интеграллаш чегаралари, шунингдек, ўзларининг одатдаги жойларида туради. Бу
ҳолат, нафақат компьютерга, балки фойдаланувчига ҳам тушунарли қилади.
2. MathСad муҳитида дастурни яратиш жараёни, уни ростлаш билан
параллел боради. Фойдаланувчи MathСad-ҳужжатга янги ифодани киритиб,
ўзгарувчиларнинг аниқ қийматларида нимага тенглигини бир онда нафақат
ҳисоблаши, балки график қуриш ёки сиртни ясаши мумкин.
80
3. MathСad пакетига ташқи процедураларнинг чақиришисиз пайдо бўладиган
муаммоларни еччиш имкониятин берадиган етарлича кучли математик аппарат
интеграллаштирилган.
MathСad муҳтида кириш мумкин бўлган ҳисоблаш ускуналарининг рўйхати
қуйидагилардир:
алгебраик тенгламалар ва системалар (чизиқли ва чизиқсиз)ни ечиш;
оддий дифференциал тенгламалар ва системалар (Коши масаласи ва
чегаравий масала)ни ечиш;
хусусий ҳосилали дифференциал тенгламаларни ечиш;
маълумотларни статистик қайта ишлаш (интерполяция, экстраполяция,
апроксимациява бошқ.);
векторлар ва марицалар билан ишлаш (чизиқли алгебра ва бошқ.);
функционал боғликларни минимумини ва максимумини излаш.
MathСad пакети асосий математик ва физика-кимёвий
формулалар ва константалар маълумотномалари билан
тўлдирилган.
MathСad пакетига турли: статистика, термодинамика,
бошқариш назарияси, материаллар қаршилиги ва ш.к.
предметлар бўйича у ёки бу электрон дарсликларни олиш
мумкин. Пайдо бўлган муаммони ҳал қилишдан олдин,
фойдаланувчи электрон дарсликни ўрганиб чиқиши ва ундан ўзининг ҳужжатига
зарур лавҳалар, алоҳида формулалар ва константаларни ўтказиши мумкин.
MathСad системаси анимация воситалари билан жиҳозланган бўлиб, улар
яратилган моделларни нафақат статикада (сонлар, жадваллар, графиклар), балки
динамикада (анимацион клиплар) ҳам жорий этиш имкониятини беради.
MathСadсистемасига белгилик математика воситалари интеграллашган
бўлиб, бу қўйилган масала (масала босқич)ларини нафақат сонли равишда, балки
аналитик равишда ҳам ечиш имкониятини беради.
MathСad алмашиниш воситалари (алмашиниш буфери ва OLE) ўрнатилган
тўла қонли Windows-иловадан иборат. Пакет матнли процессор билан
жиҳозланган бўлиб, у мақолани Word туридаги муҳаррирсиз расмийлаштиришга
имконият беради.
|