77
турли предмет соҳасига тегишли бўлган ахборотларни қайта ишлашни
бажарадиган дастурий маҳсулотар киради.
Ахборот технологияларини жорий этиш йўналишларидан бири олий таълим
ўқув жараёнида амалий дастурий таъминот(АДТ)ни қўллашдан иборат. Амалий
дастурий пакет (АДП)ларни қўллаш талабалар
томонидан илмий билимларни
самарали эгаллашни таъминлайди. Бу самара талабалар томонидан анчагина катта
ҳажмдаги билимларни тезроқ эгаллаш имкониятида пайдобўлади. Бундан
ташқари амалий дастурий таъминотнинг ўзи илмий билимнинг элементидан
иборат ва амалий дастурлар пакетларини катта сонини эгаллаган талаба, меҳнат
бозорида рақобатбардошлироқ ва муваффақиятли бўлади.
Математика ва иқтисодиёт мутахассислигига нисбатан, ўқув жараёнини
ҳозирги замон талабига мос ҳолда
такомиллаштириш MathCad, MatLab, Maple,
Nagfortran library, статистик пакетлар каби амалий дастурий маҳсулотларни
кўпроқ фойдаланишда намоён бўлиши керак. Буларнинг биринчи тўртта
пакетларини олий математика, алгебра, математик таҳлил, функционал таҳлил,
дифференциал тенгламалар ва ш.к. курсларни олиб боришда,статистик
пакетларни эса – эҳтимоллар назарияси, математик статистика, кўп ўлчовли
статистик методлар, эконометрика ва ш.к. курсларда фойланиш мақсадга
мувофиқ.
Юқорида саналган курслар бўйича масалаларни ечиш ёки ўқув вазифаларни
бажаришда талабалар ҳисоблаш амалларининг катталиги ва мураккаблигидан
келиб чиқадиган қийинчиликларга дуч келадилар,
натижада уларда катта
интеллектуал кучланиш ва асоссиз вақт сарфи бўлади. Шу билан бирга,
ечилаётган масалаларнинг сифати ва мазмуни замонталабига мос келмайди ҳам.
Улар, замонавий реалликдан ажралган (ҳаддан ташқари моделлик, кичик
ўлчамлик, чунки қўлда, жуда бўлмаганда калькуляторда ҳисоблаш учун
мўлжалланган). Амалий
дастурларнинг статистик пакетларини қўллаш:
ечилаётган масалаларни мазмун қисмини яхшилаш; кўплаб амалларни
қисқартириш ҳисобига ўқув жараёнини самарадорлигини кўтариш; ечимларнинг
катта миқдораги алтернатив ечиш усулларини тез, дастурий жорий этиш ҳисобига
тўғри ечимни самарали
излаш имкониятини беради
Ҳисоблаш техникасини амалиётга самарали жорий этишнинг шартларидан
бири - ихтисослашган амалий дастурий пакетлар яратишдан иборатдир. Улардан
фойдаланишга кириш мумкинлиги ва соддалиги компьютерни муҳандислик
меҳнатига, илмий, иқтисодий, маданий, таълим соҳаларидаги аниқ масалаларни
ечишда янада кенгроқ жорий этишга ундайди. Мавжуд амалий дастурлар
пакетлари ахборотни қайта ишлаш билан боғлиқ инсон фаолиятининг қарийиб
барча соҳаларини қамрайди. Одатда АДПлар маҳсус системалар негизида
қурилади ва уларнинг кейинги ривожланиши аниқ йўналишда амалга ошади.
Улар ҳисоблаш системаларининг дастурий таъминотларидан ташқари ўзларининг
хусусиятларига мос алоҳида
таъминотга эга, хусусан, ўзларининг ҳужжатларига
эга ва операцион системалар таркибига кирмайдилар.
78
АДПларини икки турга:
статик (С-пакетлар) ва
динамик (Д-пакетлар)га
ажратиш мумкин. С-пакет ҳолатида дастлаб амалий дастурларни тузиш амалга
ошади (пакет-конструктор, ёки К-пакет ишлайди), сўнгра ҳисоб-китоб қилинади
(пакет-ҳисоблагич, ёки В-пакет), шундан сўнг график пакет (Г-пакет) олинган
маълумотларни визуаллашни бажаради. В-пакет ва Г-пакетларнинг ишлари
параллел амалга ошиши мумкин. Амалиётда С-пакетлар Д-пакетларга қараганда
кенгроқ тарқалган.
Д-пакет ҳолида юқорида эслатилган учта босқич ягона жараён доирасида
динамик бажарилади. Бундай ёндашув самарали бўлиши мумкин, лекин Д-пакет
ишлаб чиқиш, С-пакетни ишлаб чиқишга қараганда анча кўп меҳнатни талаб
этади.