|
Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o Pdf ko'rish
|
bet | 60/252 | Sana | 27.11.2023 | Hajmi | 10,42 Mb. | | #106552 |
Bog'liq УМК Ихтисос Даст ВоситаларИлмий ва муҳандислик дастурлари: Компиляторлар (compiler) — бу
дастурли матнли файлларни бажариладиган кодга (яъни, EXE, COM, DLL ва
бошқа кенгайтмали файлларга) ўтказадиган (компиляциялайдиган) махсус
иловадан иборат. Энг содда компилятор Visual Basic for Application (VBA) дир. У
Microsoft Officeнинг барча иловаларида макросларнинг дастурлаш тидидан
иборат, шунинг учун дастурлаш асосларини бемалол VBA ёрдамида ўрганиш
мумкин. VBAни ўрганиб, нафақат Microsoft Office ва Corel WordPerfect Office
дастурларида, балки CorelDRAW ва AutoCAD даструларида ҳам дастурлаштириш
мумкин бўлади.
VBAнинг камчиликларидан бири, у асосида яратилган дастурий
маҳсулотлар фақат макрослар каби ишлайди, яъни уларни бажариш учун у ёки бу
иловани (Microsoft Office Word ёки бошқа) ишга тушириш керак.
Эслатма.Microsoft компанияси Windows платформаси .NET ни яратди ва
Visual Studio .NET пакети таркибида мос компиляторларни (Visual Basic .NET,
Visual C++ .NET и т.д.) ишлаб чиқди. Компиляторлар бозорида Microsoft доимий
рақобатчиси бўлган Borland компанияси ўша заҳотиёқ Windows оддий
иловаларини, шунингдек .NET платформасига илова яратадиган Delphi 8
алтернативаси таклиф этди.
Ҳозирги кунда кўп ишатиладиган дастурлаш тилларига: Basic, Pascal ва
C++ дан ташқари, Assembler, C, Java, C#, SQL (маълумотлар омборининг сўровлар
асосий дастурлаш тили), PHP, .
Delphi, Visual Studio C++,
JavaScript ва VBScript
(Web-саҳифаларни дастурлаш учун Java ва Visual Basic тиллар вариантлари), Perl
ва ҳоказоларни киритиш мумкин.
Математик ва статистик ҳисоблашлар дастурлари. Математик ва
статистик ҳисоблар учун, шартсиз лидер Microsoft Office Excelдир! Лекин
математика касб эгаларига бу етарли эмас. Улар кўпинча MatLab (талабалар учун)
74
ва Mathematica (муҳандис ва олимлар учун) дастурларига мурожат қиладилар.
Бундан ташқари, статистик таҳлил пакетларидан Statistica, SPSS ва Stadiaларни
эсдан чиқармаслик лозим.
|
| |