Фойдаланувчининг Графикли Интерфейси (GUI) яратишдаги каби, графиканинг
ташқи кўринишини муҳаррирлаш имкониятини берувчи паст даражадаги
буйруқларни олади.
4. Математик функциялар кутубхонаси. Бу йиғинди, синус, косинус,
комплекс арифметика каби элементар функциялардан, токи матрицани
тескарилаш, тезгина Фурье алмаштириши каби мураккаб ҳисоблаш
алгоритмларининг кенг тўпламидан иборат.
5. Дастурий интерфейс. Бу Си ва Фортранда MatLab билан ўзаро таъсир
этадиган дастур ёзиш имкониятини берадиган кутубхонадир. У ўзига MatLabни
ҳисоблаш ускунаси сифатида чақириб, MatLab (динамик алоқа)дан дастур
чақириш ва Mat-файллар ёзувини ўқишга мўлжалланган воситаларни олади.
Simulink, MatLab билан бирга борадиган дастур бўлиб, интерфаол чизиқсиз
динамик системаларни моделлаштириш системаси ҳисобланади. У жараённи
экранда диаграммалар блокларини силжитиш ва уларни манипуляция қилиш йўли
билан моделлашга имконият берадиган сичқонча билан бошқариладиган муҳитни
ифодалайди. Simulink чизиқли, чизиқсиз, узлуксиз, дискрет, кўп ўлчовли
системалар билан ишлайди.
В. Maple — дастурий пакет, компьютер алгебра (аниқроғи, компьютер
математикаси) системаси. У 1984 йилдан эътиборан дастурий маҳсулот ишлаб
чиқаётган
Waterloo
Maple
Inc. (ингл.)
компаниянинг мураккаб математик ҳисоблашларга,
маълумотларни
визуаллаш
ва
моделлашга
мўлжалланган маҳсулоти ҳисобланади.
Maple система дифференциал тенгламаларни
сонли ечиш ва интегралларни топишга қаратилган
қатор
воситаларга
эга
бўлишига
қарамай,
символлик ҳисоблашларга мўлжалланган. У ривожланган график воситаларга
эгадир. Паскаль тилини эслатувчи ўзининг шахсий дастурлаш тилига эга.
Г. Statistica.Бугунги кунда илмий ва муҳандислик ҳамжамияти инсон
фаолиятининг ихтиёрий соҳасига математиканинг ўзига ҳам, унинг иловаларига
ҳам тегишли
турли
стандарт амалий масалаларни жорий
этадиган
катта
миқдордаги
ҳисоблаш
математик
пакетларига эга. Эндиликда ихтиёрий шахсий мобил
қурилмадан қувватли ҳисоблаш серверларига кириб
стандарт масалаларни бир неча секундларда ечиш мумкин. Маълум ва кенг
тарқалган математик пакетлардан бири Statistica дастуридир.
Statistica статистик ва график таҳлил, башорат қилиш, маълумотларни
интеллектуал таҳлилини (data mining) фойдаланишда қувватли ва қулай
ускуналарни тақдим этади. Бу катта маълумотлар базаси ичидаги ёпиқ ўзаро
83
алоқаларни аниқлаш, шахсий фойдаланувчи иловаларни, интеграцияни,
ҳамкорликдаги ишларни, web-киришни ва ш.к.ларни яратиш технологиясидир.
Statistica дастури StatSoft TV интернет сайтида – реал масалаларни ечиш учун
Statistica метод ва ускуналарини қўллаш бўйича эксклюзив видеороликларни
ўзига олган янги универсал ашёларни позициялайди, манзил
-
http://www.statsoft.ru/