163
орада ушбу тил бошқа университетлар орасида оммалашиб кетди ва амалий
математика соҳасида фаолият қилаётган олимлар томонидан катта қизиқиш билан
кутуб олинган. Ҳозиргача Фортранда ёзилган, очиқ дастлабки код билан
тарқатиладиган 1982 йилги версиясини Интернетда топиш мумкин. Муҳандис
Джон Литтл (ингл.
John N. (Jack) Little
) бу тил билан 1983 йили Стэнфорд
университетга қилган ташрифида танишган. Янги тил катта тижорат салоҳиятига
эга эканлигини тушуниб, у Клив Моулер ва Стив Бангерт (ингл.
Steve Bangert
)
билан бирлашди. Улар ҳамкорлик
MatLab
ниС тилида қайта ёздилар ва 1984 йили
дастурнинг кейинги ривожлантириш учун The MathWorks компаниясини ташкил
этишни асосладилар. Ушбу С да қайта ёзилган кутубхоналар узоқ вақтгача
JACKPAC ном билан таниқли эдилар. Дастлаб
MatLab
бошқариш системаларини
лойиҳалаш (Джон Литтлнинг асосий мутахассислиги) учун мўлжалланган эди,
лекин тезликда бошқа кўпгина илмий ва муҳандисик соҳаларда оммалашишга
эришди. У,
шунингдек, таълим тизимида, хусусан, чизиқли алгебра ва сонли
усулларни ўқитиш учун кенг фойдаланилади.
MatLab
тили ўзига маълумотлар тузулишли матрицаларда асосланган,
функцияларнинг кенг спектрини, ишлаб чиқишнинг интеграллашган муҳитини,
объектга мўлжалланган имкониятини ва бошқа дастурлаш тилларида ёзилган
дастурларига интерфейсларни олган юқори даражадаги
интерпретацияловчи дастурлаш тилидан иборат.
MatLab
дастури, эҳтимол, берилганларни қайта ишлаш
учун энг кучли дастурдир.
MatLab
– жадвал (ёки математик
тилда, матрица) кўринишида тақдим этиладиган кўп ўлчовли
маълумотлар билан ишлаш учун идеал муҳитдан иборат.
Берилганларнинг ҳудди мана шундай синфига кўпчилик
молиявий: котировка