201
тасвирларни қайта ишлаш, бузилганларни тиклаш, улар асосида янги тасвирлар
яратиш, фотомонтажлар, коллажлар ва ш.к.ларни бажариш иштиёқи туғилади.
Муҳими шуки, ихтиёрий компьютер тасвир рақамли, яъни визуал ахборот
компьютер фойдаланши мумкин бўлган рақамли шаклга алмаштирилишини
билиш зарур.
График муҳаррир
– тасвир ва график файлларни қайта ишлаш учун
мўлжалланган амалий дастурдир.
Ҳозирги вақтларда кўпгина график муҳаррирлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар
бири у ёки бу компьютер графикасини жорий этади.
Растрли содда график муҳаррир
- Paint, бўлиб, унинг тасвирини
нуқталардан иборат мозаика билан таққослаш мумкин. Растрли муҳаррирининг
камчилиги, тасвирни катталаштирганда расмнинг ҳар бир нуқтаси катталашади ва
бунинг ҳисобига расмнинг сифати ёмонлашади, расм “ювилади”. Paintда реклама,
буклетлар, эълонлар, таклифномалар, табриклар, матнли ҳужжат(мақола, ҳисобот,
китоб)лар учун иллюстрациялар ва ш.к.лар яратиш мумкин. Бундан ташқари,
Paint муҳаррири – янги фойдаланувчиларни график объектларни қайта
ишлашнинг элементар асосларига ўргатиш учун яхшигина воситадир. Расирли
Paint муҳаррирининг катта ютуғи, унинг Windows ОС га ўрнатилганлигидир,
бошқа график муҳарририлар сингари лицензия сотиб олишни зарурати йўқ.
Графикани турлари бўйича синфлаштириш: