• ФАН БУЙИЧА МАЪРУЗА МАТНЛАРИ KIRISH
  • Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni oʻqitish metodikasi kafedrasi




    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet25/291
    Sana02.06.2024
    Hajmi10,42 Mb.
    #259172
    1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   291
    Bog'liq
    УМК Ихтисос Даст Воситалар (1)

    ФАН БУЙИЧА МАЪРУЗА МАТНЛАРИ 
    KIRISH 
     
    Мамлакатимизни истиқлол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ, буюк 
    маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий-таълим-тарбия тизимини 
    такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан 
    уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқариш 
    мақсадига катта аҳамият бериб келинмоқда. Ўсиб келаётган авлодни ҳар 
    томонлама баркамол этиб тарбиялашдек улкан ва кенг кўламли вазифаларни қисқа 
    вақт мобайнида амалга ошириб бўлмаслиги ҳаммага аён. Бу олий жаноб мақсад 
    давлатимизнинг доимий ва узоқ истиқболга мўлжалланган устивор вазифасига 
    айланиши ва ҳамиша эътиборимиз марказида туриши лозим. Ўзбекистон келажаги 
    ёшлар қўлида эканлиги таъкидланар экан, аввало ёшларни шундай ишончга жавоб 
    бера оладиган инсонлар қилиб етиштириш ўқитувчи ва тарбиячиларнинг 
    фидокорона меҳнати билан боғлиқлиги аниқ. Республикамизда таълим-тарбия 
    тизимини ўзгартиришдаги асосий муаммо ҳам ўқитувчи ва тарбиячиларга 
    замонавий билим беришдир. Лекин ёшларга замонавий таълим ва тарбия бериш 
    учун, аввало ўқитувчи ва мураббийларнинг ўзи ана шундайзамонавий билим билан 
    қуролланган бўлишлари лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
    «Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълим 
    муассасаларини 
    шундай 
    кадрлар 
    билан 
    таъминлаш 
    тизимини 
    янада 
    такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида таълим 
    муассасалари педагог-ўқитувчиларининг илғор педагогик технологияларни («Case-
    study» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «Амалий ўйин», интерфаол 
    таълим услуби ва бошқалар) ва замонавий ахборот технологияларини таълим-
    тарбия жараёнига татбиқ этишлари учун услубий ва амалий ёрдам бериш кўзда 
    тутилган. Буларнинг ҳаммаси давлатимиз томонидан таълим-тарбияга, шунингдек 
    уларда илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш орқали замон 
    талабларига жавобган кадрларни, шу жумладан педагог кадрларни тайёрлашга 
    алоҳида аҳамият бераётганлигидан далолат бераётгганлигини кўришимиз ммкин. 


    32 
    Бугунги кунда ўқитувчи ва мураббийларга қўйилаётган муҳим талаблардан бири 
    замонавий ахборот технологиялардан ўқув-тарбия жараёнида фойдалана олиш ва 
    шулар орқали ёшларни мустақил фикрлашга ўргатишдан иборатдир. Жамият 
    тараққиёти нафақат мамлакат иқтисодий салоҳиятинингюксаклиги билан, балки бу 
    салоҳият ҳар бир инсоннинг камол топиши вауйғун ривожланишига қанчалик 
    йўналтирилганлиги, инновацияларни тадбиқэтилганлиги билан ҳам ўлчанади. 
    Демак, таълим тизими самарадорлигиниошириш, бўлажак педагогларни замонавий 
    билим ҳамда амалий кўникма ва малакаларбилан қуроллантириш, чет эл илғор 
    тажрибаларини ўрганиш ва миллий таълимамалиётига тадбиқ этиш бугунги 
    куннинг долзарб вазифасидир. Республика педагогика йўналишидаги олий таълим 
    муассасаларининг физика-математика факультетларида “Информатика ўқитиш 
    методикаси” соҳаси бўйича ўқитувчиларини тайёрлаш ўқув режаларига киритилган 
    математикага ва графикага оид фанларини ўқитишда ахборот-коммуникция 
    технологияларининг қўлланилиши айнан мана шу йўналишдаги масалаларни ҳал 
    этишга қаратилган. Бундай масалаларни ечишда математик методларни амалиётда 
    қўллаш ҳозирги пайтда кенг тарқалган компьютерли математик тизимлар 
    (MathCad, Maple, MatLab, Matematica, Statistika, Derive ва бошқалар)нинг 
    функционал имкониятларига таянади. Кўп вазифали математик дастурий 
    таъминотлардан фойдаланиш математик таълимотнинг амалий аспектларинижорий 
    этишни кучайтирибгина қолмасдан, балки бўлажак физика-математика 
    йўналишидаги педагог - ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини кўтаради. 
    Бўлажак физика-математика фани ўқитувчиларнингматематик компетентлиги 
    нуқтаи назаридан математик масалаларни ечишда турли методларни қўллаш (аниқ 
    ва тақрибий ечиш усуллари, натижаларни символли (аналитик), сонли ҳамда 
    графиккўринишда олиш) ва ечимни турли шаклда олиш ҳар хил турдаги мавжуд 
    ускуналарнинг ажойибтурли – туман имкониятларини тушинишга имконият 
    беради. Юқоридагиларни эътиборга олинган ҳолда педагогика таълим соҳаси 
    магистратурасининг 
    5А110701 
    – 
    Таълимда 
    ахборот 
    технологиялари 
    мутахассислиги ўқув режасига ўқитиш мўлжалланган бўлиб, ўзига замонавий 
    ахборот ва коммуникация технологиялари ҳақида маълумотларни бериш; ҳар бир 
    инсоннинг ҳаётида ва жамият ривожланишда ахборот технологияларининг ролини 


    33 
    кўрсатиш; ахборот тизимлари ва турлари, маълумотлар омборини бошқариш 
    системлари ҳақида маълумотлар бериш, операцион системаларнинг янги турлари 
    билан таништириш, замонавий техник воситаларнинг қўлланиш имкониятлари, 
    компьютер графикаси ва унинг турлари билан танишиш, компьютер тармоғи 
    ҳақида маълумотлар бериш; глобал тармоққа жойлаштирилган маълумотларни 
    ҳосил қилиш йўлларини ўрганиш, дастурлаш технологиясининг ускунавий 
    воситалари ҳақида маълумотлар бериш каби вазифаларни олади. 

    Download 10,42 Mb.
    1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   291




    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni oʻqitish metodikasi kafedrasi

    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish