99
f(x) кўринишдаги функцияларнинг икки ўлчовли графигини қуриш учун
ядрога ўрнатилган Plot функцияси фойдаланилади.
Plot [f, {x, xmin, xmax}] – х аргументли f функциянинг xmin дан xmax гача
бўлган оралиқдаги графигини ифодалайдиган объектни қайтаради;
Plot[{f1, f2,...}, {x, xmin, xmax}]- fi функциялар қатори графиклари кўринишидаги
объектни қайтаради.
Plot функцияси кўрсатилган f, f1, f2 ва ҳоказо функциялар учун график
тасаввур берадиган бир ёки бир неча чизиқларни қуришда фойдаланилади. 2.3.1 -
расмда ҳеч қандай опция фойдаланилмасдан sin(x)/x функциянинг графигини
ясаш кўрсатилган.
2.3.1-расм. Икки ўлчовли графикни ясаш.
Бу ерда вертикал бўйича график масштаби система орқали нотўғри
танланган (графикнинг юқори қисми қирқилган)лиги кўриниб турибти. Кўпчилик
ҳолларда
Plot
функциясини қўллаш маъқул гафиклар олиш имкониятини беради.
Plot
функция опциялари
.
Фойдаланувчи ечаётан масалаларни борган сари
мураккаблаштириши, унинг стили ва параметрларини автоматлаштиришда
олинган графиклари эртами - кеч қаноатлантирмай қўяди. Графикларни аниқ
созлаш учун
Mathematica
график функцияларнинг махсус опцияларини
фойдаланади. Уларнинг рўйхатини чиқариш учун