215
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ПАХТА ХОМ АШЁСИ ВА БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ БЎЛҒУСИ
ҲОСИЛИНИ СУҒУРТАЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «
Қишлоқ хўжалигида
бозор
механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
» 2018 йил 28 февралдаги
149-сон ҳамда «
Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида
» 2018 йил 27 ноябрдаги 959-сон қарорлари
ижросини таъминлаш,
шунингдек, пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик
субъектларини турли табиий офатлар натижасида кўриладиган зарарлардан суғурталаш
орқали ҳимоялаш тизимини амалиётга кенг жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
қарор қилади:
1. Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш
тартиби тўғрисидаги низом
иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Ўзагросуғурта» АЖ томонидан пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари
етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари
етиштириш учун бериладиган имтиёзли кредитларнинг 4 фоизи миқдорида суғурта
харажатларига ажратиш бўйича ҳар йили:
бошоқли дон экинлари ҳосили учун — 1 февралгача;
пахта ҳосили учун — 1 июнгача бўлган муддатларда суғурта шартномаларини
расмийлаштириш тартиби белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига пахта хом ашёси ва бошоқли дон
экинларининг бўлғуси ҳосили суғуртасининг зарарлилик даражасидан келиб чиққан
ҳолда, мазкур қарорнинг
2-бандида
назарда тутилган суғурта харажатлари миқдорига
ўзгартириш киритиб бориш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилансинки:
пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш
бўйича расмийлаштирилган суғурта шартномаларига асосан тўланиши лозим бўлган
суғурта товонлари, пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи хўжалик
субъектларидан тушган жами суғурта мукофотларининг 80 фоизгача бўлган қисми
«Ўзагросуғурта» АЖ томонидан қопланади;
суғурта товонларининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
томонидан «Ўзагросуғурта» АЖга ажратиладиган бюджет субсидияси орқали қопланади.
5. Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан
биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан пахта хом ашёси ва бошоқли
дон экинлари етиштиришни молиялаштириш учун ажратиладиган имтиёзли
кредитлар
216
ҳажмини тасдиқлашда кредитлашнинг дастлабки икки ойида суғурта қилиш харажатлари
учун етарли миқдорда маблағлар ажратилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.