-боб. Суғурта шартномасини тузиш тартиби




Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/132
Sana16.11.2023
Hajmi2,42 Mb.
#100112
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   132
Bog'liq
Sug`urta nazariyasi va amaliyoti (3)

2-боб. Суғурта шартномасини тузиш тартиби 
5. Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш 
ва суғурта ҳодисаси юз берганда уларга суғурта товонларини тўлаш ушбу Низомга 
1-
иловада 
келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади. 
6. Ҳар йили туман ҳокимликлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа 
ер эгалари кенгашлари ҳамда суғурталовчи томонидан пахта хом ашёси ва бошоқли дон 
экинларини етиштиришни молиялаштириш учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар 
ҳажмини тасдиқлашда ушбу экинларни етиштириш учун режалаштирилган экин майдони, 
ҳосилдорлик, кафолатланган харид нархлари асосида ҳисобланган ялпи ҳосил қийматидан 


219 
келиб чиқиб, жами экинлар ҳосилини суғурталаш учун зарур бўлган суғурта мукофотлари 
ҳажми белгиланади.
7. Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик 
субъектлари экин майдони, ҳосилдорлик режаси тўғрисида маълумотларни илова қилган 
ҳолда бўлғуси экиндан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини 
суғурталаш тўғрисида суғурталовчининг ҳудудий бўлинмаларига ариза беради. 
8. Суғурталовчи суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ариза ва 
маълумотлар асосида суғурта қиймати, суғурта пули ва суғурта мукофоти миқдорини 
ҳисоблайди.
Ушбу маълумотлар асосида суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасида икки 
нусхада суғурта шартномаси тузилади.
9. Тижорат банки томонидан пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари 
етиштирувчи тадбиркорлик субъектига пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни 
молиялаштириш учун имтиёзли кредит ажратишда унинг бўлғуси ҳосилни суғурталаш 
бўйича суғурта шартномаси мавжудлиги талаб қилинади ва ушбу шартнома бўйича 
расмийлаштирилган полис имтиёзли кредитнинг таъминоти сифатида қабул қилинади.
Бунда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан, биринчи навбатда, пахта хом 
ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш учун суғурта 
мукофоти тўлангандан сўнг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан ҳосил етиштириш 
билан боғлиқ бошқа харажатлар бўйича тўловларни амалга оширишга рухсат этилади. 
10. Суғурта шартномаси тузилгандан сўнг 30 иш куни ичида суғурта қилдирувчи 
томонидан 
суғурталовчининг 
ҳисобрақамига 
суғурта 
мукофотлари 
(суғурта 
қилдирувчининг ўз маблағи, тижорат банкларининг кредитлари ва қонунчиликда 
тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан) ўтказиб берилади. Суғурталовчининг 
мажбуриятлари суғурта мукофоти тўлангандан сўнг кучга киради. Шартномада 
кўрсатилган муддатда суғурта мукофоти тўланмаса, суғурталовчининг мажбуриятлари 
кучга кирмайди.
11. Суғурталовчи суғурта мукофотларини тўлиқ тўлагандан сўнг суғурта 
қилдирувчига 3 иш куни ичида суғурта полисини расмийлаштириб беради. Суғурта 
қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти қисман тўланган тақдирда, суғурта полиси 
тўланган суғурта мукофотига мутаносиб равишда расмийлаштирилиб берилади.
12. Экинлар экилганидан сўнг 30 кун ичида суғурталовчи ва тижорат банки 
(суғурта қилдирувчи имтиёзли кредит олган ҳолда) томонидан жойига чиққан ҳолда экин 
майдонлари мониторинги ўтказилади.
13. Мониторинг натижасида экин майдонларида экинлар экилмаганлиги ёки 
бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилганлиги аниқланган тақдирда, мониторинг 
далолатномаси тузилади ва суғурта шартномаси муддатидан олдин бекор қилинади. Бунда 
экинлар қисман экилган тақдирда, суғурта жавобгарлиги ҳақиқатда экилган майдонга 
нисбатан олиб борилади.


220 
Мониторинг натижасида экинлар суғурта шартномасида белгиланган суғурта 
таваккалчиликлари натижасида униб чиқмаганлиги аниқланган тақдирда суғурта 
жавобгарлиги ушбу экин майдони учун экиш харажатларига ажратилган маблағлардан 
ошмаган миқдорда олиб борилади. 

Download 2,42 Mb.
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   132




Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



-боб. Суғурта шартномасини тузиш тартиби

Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish