-боб. Суғурта ҳодисаси ва суғурта товонини тўлаш тартиби




Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/132
Sana16.11.2023
Hajmi2,42 Mb.
#100112
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   132
Bog'liq
Sug`urta nazariyasi va amaliyoti (3)

5-боб. Суғурта ҳодисаси ва суғурта товонини тўлаш тартиби 
21. Суғурта шартномаси амал қилган даврда суғурта ҳодисасини келтириб 
чиқарувчи ҳодисалар оқибатида экинлар зарарланиши ёки нобуд бўлиши натижасида 
ҳосилни олиш имконияти камайса ёки йўқолса, суғурта қилдирувчи суғурталовчига 10 иш 
куни ичида бўлиб ўтган ҳодиса тўғрисида хабарнома беради. Шунингдек, мониторинг 
ўтказган суғурталовчининг масъул мутахассислари ҳам ушбу ҳодисалар тўғрисида 
суғурта қилдирувчига маълумот беришлари лозим. 
22. Хабарномага асосан суғурталовчи ва ишчи гуруҳлар томонидан экинга 
етказилган зарар 10 кун ичида жойида ўрганиб чиқилади ва далолатнома тузилади.
23. Суғурта қилдирувчи йиғиштириб олган ҳосилдорлик қиймати суғуртага қабул 
қилинган ҳосилдорлик қийматидан кам бўлганда, қуйидаги ҳужжатларни суғурталовчига 
тақдим этади: 
суғурта полисининг нусхаси; 
бўлиб ўтган ҳодисалар натижасида экин зарарланганлиги ёки нобуд бўлганлигини 
туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан тасдиқлаб тузилган далолатнома (агар мавжуд 
бўлса); 
ҳодиса (ҳодиса тавсифи ва етказилган зарар сабабларига кўра) ушбу Низомнинг 
24-бандида 
кўрсатилган ташкилотлар томонидан тасдиқланган маълумотнома. 
24. Ҳодиса тавсифи ва етказилган зарар сабабларига кўра ҳодисани тасдиқловчи 
маълумотнома қуйидагилар ҳисобланади: 
агар зарар бўрон, дўл, кучли ёмғир (жала), қурғоқчилик ва гармсел, тупроқнинг 
ўта намлиги, кучли қор ёғиши, қорасовуқ, сув сатҳининг паст бўлиши, сув сатҳининг 


222 
баланд бўлиши (сув тошқини) яшин уриши натижасида рўй берса — гидрометеорология 
хизмати марказининг (ҳудудий бўлинмаси) маълумотномаси; 
агар зарар ёнғин натижасида рўй берса — туман ички ишлар бўлимининг ёнғинга 
қарши кураш бўлими маълумотномаси; 
агар зарар зараркунандалар ёки экинларга касалликлар тушиши натижасида рўй 
берса — экин майдонларига ҳақиқатдан ҳам зараркунандалар томонидан зарар 
етказилганлигини ва уларга қарши курашилганлигини тасдиқлаш бўйича ваколатли 
ташкилот маълумотномаси ҳамда ушбу ташкилот билан тузилган шартнома нусхаси;
агар зарар минерал ўғитларнинг ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилмаганлиги 
натижасида рўй берса — пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи 
тадбиркорлик субъектига белгиланган ва ҳақиқатда олинган минерал ўғит миқдори 
бўйича ваколатли ташкилот маълумотномаси ҳамда ушбу ташкилот билан тузилган 
шартнома нусхаси; 
етиштирилган экин тўлиқ йиғиштириб олинганлигини тасдиқловчи туман қишлоқ 
хўжалиги бўлими маълумотномаси; 
етиштирилган экин тайёрлов ташкилотига топширилганлигини тасдиқловчи 
тайёрловчи 
(қабул 
қилувчи) 
ташкилот 
ҳамда 
туман 
статистика 
бўлими 
маълумотномалари. 
Ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб 
қилинишига йўл қўйилмайди. 
25. Суғурта қилдирувчининг суғуртага қабул қилинган бир гектар экин майдони 
учун ҳосилдорлик қиймати билан жорий йилда бир гектар экин майдонидан ҳақиқатда 
олинган ҳосилдорлик қиймати (суғурта мукофотини ҳисоблашда тасдиқланган ўртача 
харид нарх асос қилиб олинади) орасидаги фарқи экиндан кўрилган зарар деб 
ҳисобланади.
26. Суғурта товони миқдори ушбу Низомга 
2-иловада 
келтирилган жадвал 
асосида, суғурта қилдирувчининг жами экин майдонидан олинган ялпи ҳосили (тайёрлов 
корхонаси маълумотномалари асосида) ва тушган суғурта мукофоти миқдори ҳисобга 
олинган ҳолда, суғурта пули (суғурта жавобгарлиги) доирасида ҳисобланади. 
27. Суғурта қилдирувчи томонидан экинни экиш, парваришлаш ва ҳосилни 
йиғиштириб олиш даврида агротехника талабларига риоя қилмаганлиги аниқланганда, 
суғурта товони қуйидаги миқдорларда камайтирилади: 
ўғит белгиланган меъёрдан кам берилган бўлса 5 (беш) фоиз; 
бегона ўтлар босиб кетган бўлса 5 (беш) фоиз; 
ўз вақтида суғорилмаган (сув берилмаган) бўлса 5 (беш) фоиз. 
Суғурта товони чамаланган (апробациядан ўтказилган) ҳосил олинмаган бўлса 5 
(беш) фоиз миқдорларда камайтирилиши мумкин. 


223 
28. Суғурта қилдирувчи томонидан ушбу Низомнинг 
23-бандида 
назарда тутилган 
ҳужжатлар ҳамда ёзма ариза суғурта даври якуни бўйича суғурталовчининг тўлов 
комиссиясига тақдим этилади. Тақдим этилган ҳужжатлар суғурталовчининг тўлов 
комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб, суғурта товонини тўлаш ёки тўлашни рад этиш 
тўғрисида 15 кун муддатда қарор қабул қилинади.
29. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш ёки тўлашни рад этиш 
тўғрисидаги қарори суғурта қилдирувчига у суғурта товони тўлаш тўғрисида ариза тақдим 
этган вақтдан бошлаб ушбу Низомнинг 
28-бандида 
кўрсатилган муддатдан кечиктирмай 
хабар қилиниши керак ва товон тўлаш рад этилганда, қарорда рад этишнинг 
асослантирилган сабаблари кўрсатилиши лозим. 
30. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги қарори қабул 
қилинганда суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасида суғурта ҳодисаси тан 
олинганлиги тўғрисида далолатнома тузилади. 
31. Далолатнома асосида белгиланган суғурта товони 5 иш куни ичида суғурта 
қилдирувчининг 23210 ҳисобрақамига ўтказиб берилади ва ўтказилган суғурта товонлари, 
биринчи навбатда, ажратилган имтиёзли кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қоплашга 
йўналтирилади. 
32. Суғурта даври якуни бўйича суғурта ҳодисаси юзасидан суғурта 
қилдирувчилар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар суғурталовчининг тўлов 
комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб, суғурта товонини тўлаш тўғрисида қабул 
қилинган қарор асосида экин ҳосили учун жами аниқланган суғуртатовонлари ҳажми 
йиғилган суғурта мукофотларининг 80 фоизигача бўлган қисми доирасида суғурталовчи 
ўз маблағлари ҳисобидан қоплайди. 
33. Ҳисоб-китобларга асосан аниқланган суғурта товонлари ҳажми йиғилган 
суғурта мукофотларининг 80 фоизидан ошган қисмини қоплаш учун Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги томонидан суғурталовчига бюджет субсидияси 
ажратилади. 
Бунда бюджет субсидияси суғурталовчи томонидан белгиланган тартибда 
аниқланган суғурта товонларининг умумий суммаси (суғурталовчининг харажатларини 
инобатга олган ҳолда) суғурта мукофотлари ҳисобидан тўлиқ қопланмаган холларда 
ажратилади. 
34. Бюджет субсидияси маблағларини олиш учун суғурталовчи Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлигига ушбу Низомга 
3-иловага
мувофиқ жадвал асосида 
ҳисоб-китобларни тақдим қилади. 
35. Суғурталовчи томонидан тақдим қилинган маълумотлар Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги томонидан 15 кун муддатда ўрганиб чиқилиб, 
суғурталовчига аниқланган суғурта товонларини тўлаш учун бюджет субсидияси 
маблағларини ажратиш тўғрисида хулоса тайёрланади. 


224 
36. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тайёрланган хулоса асосида 10 
кун муддат ичида суғурталовчига аниқланган суғурта товонларини тўлаш учун бюджет 
субсидиясини ажратади. 
37. Ажратилган бюджет субсидияси ҳисобидан суғурталовчи томонидан 5 кун 
муддат ичида суғурта товони аниқланган суғурта қилдирувчиларга тўлиқ тўлаб берилади 
ҳамда бу ҳақда суғурталовчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 
ҳисобот тақдим этилади.

Download 2,42 Mb.
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   132




Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



-боб. Суғурта ҳодисаси ва суғурта товонини тўлаш тартиби

Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish