• 4-боб. Мониторинг натижаларини расмийлаштириш
  • -боб. Экинлар ҳолатининг мониторингини ўтказиш




    Download 2,42 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet127/132
    Sana16.11.2023
    Hajmi2,42 Mb.
    #100112
    1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   132
    Bog'liq
    Sug`urta nazariyasi va amaliyoti (3)

    3-боб. Экинлар ҳолатининг мониторингини ўтказиш
    14. Ишчи гуруҳ томонидан мониторинг пахта хом ашёси ва бошоқли дон 
    экинлари етиштирувчи ҳар бир тадбиркорлик субъекти бўйича экинларнинг ҳолатини 
    ҳамда тижорат банклари томонидан берилган имтиёзли кредитларнинг қайтарилишини 
    таъминлаш учун бўлғуси ҳосилнинг етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий равишда 
    ўтказилади. 
    15. Ишчи гуруҳ суғурта шартномасини тузиш даврида пахта хом ашёси ва 
    бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари 
    томонидан берилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилишини ҳамда 
    экинларнинг бутун ривожланиш даврида мониторинг ўтказиш муддатларини келишиб 
    олади ва мониторинг жадвалини тасдиқлайди.
    16. Ишчи гуруҳ ҳақиқатда сарфланган харажатлар ўрганиб чиқилганидан сўнг 
    пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларининг 
    экин ер майдони (даласи)га чиқиб, агротехник ишлар ҳақиқатда бажарилганлиги бўйича 
    мониторинг ўтказади. 
    17. Суғурталовчи томонидан экинлар ҳолати доимий мониторинг қилиб борилади. 
    4-боб. Мониторинг натижаларини расмийлаштириш 
    18. Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган мониторинг натижаси бўйича ҳар бир 
    тадбиркорлик субъекти учун алоҳида мониторинг далолатномаси тузилади. Мониторинг 
    далолатномасини тузишда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим: 
    экин режада белгиланган майдонга тўлиқ экилганлиги (майдон бутлиги, бошқа 
    экин экилганлиги, қисман ёки умуман экилмаганлиги); 
    минерал ва маҳаллий ўғитлар берилганлиги ва озиқлантириш агротехникасига 
    риоя қилинганлиги; 
    экин майдонларини бегона ўтлар босганлиги ва қарши курашиш чораларини 
    кўрилганлиги; 
    суғориш иншоатини мавжудлиги, ариқ ва зовурлар тозаланганлиги ва ўз вақтида 
    суғорилганлиги;
    экин зараркунанда ва касалликлари тушишининг олдини олиш бўйича ишлар 
    олиб борилгани ҳамда уларга қарши курашилганлиги; 
    ғўза орасига ишлов бериш ишлари ўз вақтида амалга оширилганини ўрганиш ва 
    керакли тавсиялар бериш.


    221 
    Ушбу агротехник тадбирлар меъёр доирасида олиб борилган бўлса мониторинг 
    далолатномасида ижобий хулоса берилади ва суғурта жавобгарлиги давом эттирилади.
    Агар ушбу агротехник тадбирлар бажарилиши етарли даражада олиб борилмаган 
    бўлса (мониторинг далолатномаси хулоса қисмида кўрсатилади) мониторинг 
    далолатномасида салбий хулоса берилади. 
    Ушбу мониторинг далолатномасига ҳар бир иштирокчи ўз имзосини ва муҳрини 
    (мавжуд бўлганда) қўйиши талаб этилади. 
    19. Мониторинг ўтказувчи вакиллар, экин майдонлари ва экин ҳолатини тўлиқ акс 
    эттириш мақсадида мониторинг далолатномасига қўшимча равишда алоҳида ўз 
    хулосаларини ҳам ёзишлари мумкин.
    20. Мониторинг далолатномасида ишчи гуруҳ томонидан агротехник 
    тадбирларнинг ўтказилиши бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирувчи 
    тадбиркорлик субъектларига тавсиялар берилади. Навбатдаги мониторинг даврида 
    олдинги мониторинг далолатномасида берилган тавсияларнинг бажарилиши ўрганилади. 

    Download 2,42 Mb.
    1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   132




    Download 2,42 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -боб. Экинлар ҳолатининг мониторингини ўтказиш

    Download 2,42 Mb.
    Pdf ko'rish