208
г)
31-банд
қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«31. Жамғарманинг ижро этувчи органи унинг Дирекцияси ҳисобланади.
Дирекция жорий раҳбарликни амалга оширади ва Жамғарма фаолияти учун жавоб беради.
Жамғарма дирекциясининг тузилмаси ва Жамғарма ходимларининг чекланган сони
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Жамғарма
дирекциясига Жамғарма кузатув кенгаши томонидан тайинланадиган директор бошчилик
қилади».
д)
32-бандда
:
қуйидаги мазмундаги
бешинчи хатбоши
билан қўшилсин:
«махсус ваколатли орган билан келишган ҳолда суғурталовчи билан Жамғарма
ўртасида тузилган аъзолик битими амал қилишини тугатиш зарурлиги тўғрисида кузатув
кенгашига таклиф киритади»;
бешинчи хатбоши
олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
е) 36-банднинг
иккинчи хатбоши
қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Даромадлар ва харажатларнинг йиллик прогнозлари, шу жумладан,
Жамғарманинг харажатлар сметаси кузатув кенгаши томонидан келгуси йилнинг 10
февралига қадар тасдиқланади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Бунда Жамғарманинг харажатлар сметаси тасдиқлангунга қадар харажатлар
суммаси олдинги молия йилининг охирги чорагидаги харажатлар суммасидан ошиб
кетмаслиги керак ва қонунчиликда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун
харажатлар суммаси ҳисобга олинган ҳолда тузатиш киритилиши мумкин.»;
ж)
37-банд
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3.
3-илова
матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: