ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СУҒУРТА БОЗОРИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ




Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/132
Sana16.11.2023
Hajmi2,42 Mb.
#100112
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   132
Bog'liq
Sug`urta nazariyasi va amaliyoti (3)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СУҒУРТА БОЗОРИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ 
ВА УНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ 
ТЎҒРИСИДА 
Республикада молия бозорини янада ривожлантириш, аҳолини сифатли молиявий 
хизматлар билан қамраб олиш кўламини кенгайтириш, суғурта ташкилотлари фаолиятини 
қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ушбу соҳада истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари изчил 
амалга оширилмоқда. 
Шу билан бирга ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида иқтисодиётнинг барқарор 
ўсишини таъминлашга, аҳоли ҳаётининг сифати ва даражасини оширишга йўналтирилган 
молиявий хизматларни фаол ривожлантириш республикада суғурта бозорининг ролини 
кучайтиришни ва суғурта воситаларини кенг қўллашни тақозо этмоқда.
Миллий суғурта бозорини янада ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини 
таъминлаш, суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган янги турларини жорий этиш, 
истеъмолчиларнинг суғурта бозорига бўлган ишончини ошириш мақсадида, шунингдек, 
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий 
ривожланиш йили»да амалга ошириш бўйича Давлат дастурига мувофиқ:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва 
жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин: 
суғурта соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу жумладан 
халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларини ҳамда ушбу соҳадаги энг яхши 
жаҳон тажрибаларини изчил жорий этиш;
тартибга солиш ва пруденциал назоратнинг самарали механизмларини жорий 
этиш орқали суғурта бозорининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашга 
қаратилган 
суғурта 
фаолиятини 
тартибга 
солиш 
тизимини 
институционал 
ривожлантириш; 
суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг капиталлашув даражасини, 
тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг активлари сифатини 
яхшилаш, шунингдек, суғурталовчиларнинг инвестиция фаолиятини ривожлантириш; 
суғурта брокерлари фаолиятини фаоллаштириш, суғурта агентларининг ишлаш 
тизимини такомиллаштириш, банксуғурта механизмларини жорий этиш, шунингдек, 
умуман суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ролини ошириш орқали 
суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтириш; 


191 
суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг бошқа субъектлари 
ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, аҳолининг суғурта саводхонлигини ва суғуртага 
бўлган ишончини ошириш, суғурта бозорининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш; 
янги инновацион суғурта маҳсулотларини жорий этиш ва талаб юқори бўлган 
анъанавий маҳсулотларни ривожлантириш орқали кўрсатилаётган суғурта хизматлари 
ҳажмларини, турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш; 
суғурта фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш соҳасида замонавий ахборот 
технологияларидан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг электрон турларини фаол 
жорий этиш ва ривожлантириш; 
суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, суғурта соҳасида таълим беришнинг 
замонавий усулларини қўллаш, илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш;
миллий суғурта бозорининг ижобий имижини шакллантириш ва юқори даражада 
ушлаб туриш ҳамда инвестициявий жозибадорлигини, шу жумладан миллий суғурта 
бозорини халқаро ва хорижий суғурта бозорлари билан интеграциялаш орқали ошириш.
2. Қуйидагилар: 
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал 
ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 
1-
иловага 
мувофиқ;
2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал 
ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 
2-иловага 
мувофиқ тасдиқлансин. 
Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа 
ташкилотлар раҳбарларига «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, 
тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, шунингдек, мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун 
шахсий масъулият юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг: 
суғурталовчиларнинг 
суғурта 
фаолияти 
турларига 
боғлиқ 
ҳолда 
дифференциацияланган устав капитали минимал миқдорларини 
3-иловага 
мувофиқ 2020 
— 2022 йилларда босқичма-босқич ошириш тўғрисидаги; 
даромадларнинг 20 фоизигача миқдоридаги ажратмалар ҳисобига, уларни 
чегириладиган харажатларга киритган ҳолда шакллантириладиган суғурта ташкилоти 
захира жамғармасининг чекланган миқдорини суғурта ташкилоти устав фондининг 50 
фоизигача ошириш тўғрисидаги; 
суғуртанинг айрим турлари бўйича электрон полисларни («Е-полис»), шу 
жумладан Интернет, мобил иловалар, инфокиосклар орқали расмийлаштириш 
механизмини жорий этиш, уларни қоғоз шаклидаги суғурта шартномаларига 
(полисларига) тенглаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


192 
4. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб: 
юридик шахслар — суғурта (қайта суғурта) брокерлари ва суғурта агентлари учун 
ягона солиқ тўлови ставкаси комиссия мукофотининг 13 фоизи миқдорида белгиланади; 
суғурта (қайта суғурта) ташкилотининг бошқа суғурта (қайта суғурта) 
ташкилотлари устав фондларида иштирок этишига йўл қўйилмайди, суғуртанинг бошқа 
тармоқларидаги суғурта ташкилотлари устав фондларида уларнинг ўзаро иштирокини 
чеклаш шартларида иштирок этиш бундан мустасно; 
ваколатли давлат органи суғурталовчилар томонидан қўлланилаётган суғурта 
тарифларини, истеъмолчиларнинг суғурта хизматлари сифатидан қониқиши даражасини, 
шунингдек, суғурта маҳсулотларининг самарадорлигини таҳлил қилиш асосида суғурта 
захираларининг қабул қилинаётган таваккалчиликларга мақбуллигини таъминлайдиган 
суғурта захираларининг минимал даражасини белгилайди. 
5. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ 
қайта суғурталовчи (қайта суғурта брокери) суғурта мажбуриятларини қайта суғурталаш 
учун хорижий суғурта ташкилотларига беришдан аввал бериладиган суғурта 
мажбуриятларининг камида 50 фоизи миқдорида қайта суғурталаш бўйича офертани 
(қайта суғурталаш шартномаларини тузиш таклифларини) Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида қайта суғурталаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган суғурта 
ташкилотларига юбориши шарт. Бунда: 
оферта шартлари суғурта мажбуриятларини хорижий суғурта ташкилотларига 
қайта суғурталашга бериш шартларига мувофиқ бўлиши керак; 
оферта акцепти ёки акцептни рад этиш қайта суғурталовчилар — маҳаллий 
суғурта ташкилотлари томонидан, агар офертада акцепт учун кечроқ муддат 
кўрсатилмаган бўлса, икки иш кунидан кечикмаган ҳолда амалга оширилади; 
суғурта мажбуриятлари қайта суғурталовчи — маҳаллий суғурта ташкилоти 
томонидан ўзининг ушлаб қолиш ҳажми доирасида қабул қилинади; 
қайта суғурталовчи — маҳаллий суғурта ташкилоти суғурта ҳодисаси содир 
бўлган тақдирда ва асосий суғурта шартномаси бўйича суғурта тўловини амалга 
оширишда қайта суғурталаш шартномаси шартлари доирасида қайта суғурта 
қилдирувчининг қарорларига амал қилади. 
Белгилансинки, ушбу банд талаблари облигатор қайта суғурталашга татбиқ 
этилмайди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва инвестиция 
битимларида ўзгача тартиб назарда тутилган бўлса, қўлланилмайди. 
6. Белгилаб қўйилсинки, жисмоний шахслар даромадларининг ҳаётни узоқ 
муддатли суғурталаш (барча тоифадаги ҳаёт суғуртаси соҳаси) бўйича суғурта 
мукофотларини тўлаш учун Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга 
оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган қисми юзасидан 
солиқ имтиёзлари қуйидаги шартларда қўлланилади: 


193 
а) суғурта суммаси шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан камида 
12 ойдан сўнг бирйўла тўланганда. Бунда суғурта бадалларини тўлаш суғурта суммасини 
тўлаш санасидан олдинги 12 ойлик даврда ўсиб бормайдиган тартиб бўйича амалга 
оширилган бўлиши керак. 
Шартнома бўйича суғурталанган шахснинг ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш 
(барча тоифадаги ҳаёт суғуртаси соҳаси) бўйича муайян ёшгача ёки санагача яшашидан 
бошқача тарздаги суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда суғурта қопламасини ёки 
суғурта суммасини тўлаш кўрсатиб ўтилган имтиёз қўлланилган ҳолда шартнома бўйича 
суғурта даври бошланиши санасидан 12 ой ўтмасдан амалга оширилиши мумкин;
б) рента (аннуитет) тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан 
камида 12 ойдан сўнг бошланганда. Бунда жорий рентани (аннуитетни) тўлаш санасида 
шартнома бўйича ҳақиқатда жамланган маблағлар (захира) суммаси кўрсатиб ўтилган 
рента (аннуитет)нинг тўрт бараваридан кам бўлмаслиги керак; 
в) рентани (аннуитетни) тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши 
санасидан 12 ой ўтмасдан бошланганда. Бунда дастлабки рентани (аннуитетни) тўлаш 
бошланадиган пайтда ҳақиқатда тўланган суғурта бадаллари суммаси шартнома бўйича 
суғурта мукофотининг йиллик миқдоридан кам бўлмаслиги керак ва ренталарни 
(аннуитетларни) тўлаш ушбу банднинг 
«б» кичик банди 
талабларига риоя қилган ҳолда 
амалга оширилиши лозим. 
Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш шартномаси муддатидан олдин тўхтатилиши 
ёки ушбу банд талаблари бузилиши муносабати билан жисмоний шахсларнинг 
даромадига солинадиган солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинган ва бюджетга ўтказилганда 
суғурталовчи томонидан суғурталанувчига олинган суғурта мукофотлари суммаси, 
жисмоний шахсларнинг даромадидан ушлаб қолинган солиқ ва қайтариладиган маблағлар 
тўғрисида маълумотнома берилади. 
7. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб суғурта бозорининг профессионал 
иштирокчилари ходимларини соҳага ихтисослашган олий таълим муассасаларининг 
«Суғурта иши» таълим йўналиши бўйича сиртқи ва кечки бўлимларга тест синовлари 
ўтказилмасдан, белгиланган қабул квоталаридан ташқари пулли-контракт асосида қабул 
қилиш тартиби жорий этилсин. 
Бунда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш суҳбат якунлари бўйича 
ва қуйидагилар: 
ходимда умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти ва суғурта бозорида 
камида 2 йил амалий иш стажи мавжуд бўлиши; 
контракт иш берувчи — суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси 
томонидан кафолатли тўланиши ва ходим — битирувчи ўқишни тамомлагандан кейин 
суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси штатида 3 йил мобайнида мажбурий 
ишлаб бериши шарти билан амалга оширилади. 
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар 


194 
билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда суғурта 
бозори мутахассисларининг хорижий таълим ва бошқа ташкилотларда таълим олиши, 
малака ошириши ва стажировка ўташи тизимли асосда ташкил этилишини белгиланган 
тартибда таъминласин.
Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасига 
суғурта бозори мутахассисининг чет элда ўқиши, малакасини ошириши ёки стажировка 
ўташи зарурлигини асослантирган ҳолда унга нисбатан тавсия хатини белгиланган 
тартибда «Эл-юрт умиди» жамғармасига киритиш ҳуқуқи берилсин. 
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2019 йил 
30 ноябрга қадар Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматининг техник кўмагида давлат 
бошқаруви самарадорлигини ошириш дастурига суғурта фаолияти соҳасидаги 
мутахассислар малакасини ошириш бўйича алоҳида йўналиш киритиш масаласини кўриб 
чиқсин. 
10. Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги 
Суғурта назорати давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигини (кейинги ўринларда 
— Агентлик) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. 
11. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин: 
суғурта бозорининг ишлаши ва унинг профессионал иштирокчилари фаолияти 
очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан суғурта фаолияти соҳасидаги статистик ва 
молиявий кўрсаткичларни мунтазам эълон қилиш йўли билан таъминлаш; 
суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта муносабатларининг бошқа 
иштирокчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, 
аҳолининг суғурта бозорига ишончини оширишга ва жамиятда суғурта маданиятини 
ривожлантиришга кўмаклашиш; 
суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини оширишни, шу жумладан чет элда, шунингдек, халқаро даражадаги 
экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш; 
суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти, суғурта захираларини шакллантириш ва 
улардан фойдаланиш бўйича мажбурий норматив ва талабларни белгилаш, шунингдек, 
самарали суғурта фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; 
суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан суғурта фаолияти 
соҳасидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, уларнинг молиявий барқарорлигини 
таъминлаш бўйича белгиланган норматив ва талабларга риоя этилишини назорат қилиш; 
суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг суғурта 
фаолиятини лицензиялаш, актуарийлар фаолиятини сертификатлаш; 
суғурта бозорининг ҳолати ва унинг профессионал иштирокчилари фаолиятининг 
ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, масофавий назорат қилиш ва тезкор онлайн-


195 
мониторингини олиб бориш бўйича интеграциялаштирилган ахборот тизимини 
шакллантириш ва юритиш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини 
таъминлашга қаратилган суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган анъанавий 
турларини ривожлантиришга ва янги турларини жорий қилишга кўмаклашиш, қишлоқ 
хўжалиги фаолияти соҳасида суғурта ҳимоясини кучайтириш; 
хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари, халқаро молия институтлари ва 
бошқа хорижий ташкилотлар билан суғурта фаолияти соҳасида ҳамкорликни ташкил 
этиш. 
12. Белгилансинки:
Агентлик суғурта бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли 
давлат органи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг суғурта 
фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш қисмидаги барча ҳуқуқлари, 
мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади; 
Агентликни сақлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари 
ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади; 
Агентликка Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг тақдимномаси бўйича 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва 
лавозимидан озод қилинадиган директор бошчилик қилади; 
Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати 
кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади; 
Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлари 
учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. 
13. Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги тизими бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида 
28 бирлик этиб белгилансин. 
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги 
билан биргаликда 2019 йил 30 ноябрга қадар: 
мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини; 
Сирдарё вилоятида 2020 йилдан бошлаб «даволанган ҳолат» учун тиббий 
хизматлар тўлови механизмини ва «жон боши нормативи» асосида молиялаштириш 
тизими методологиясини, шунингдек, 2021 йилдан бошлаб — мажбурий тиббий суғурта 
тизимини тажриба-синов тарзида жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва 
идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига: 
а) икки ой муддатда: 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини 
ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори 
лойиҳасини, шу жумладан Агентлик тузилмаси ва Агентлик тўғрисидаги низомни 
тасдиқлашни назарда тутган ҳолда; 
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва 
қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни;
б) 2020 йил 1 январга қадар суғурта ташкилотларининг фаолиятини 
таваккалчиликка қаратилган ёндашув асосида тартибга солишга йўналтирилган, 


196 
суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро 
стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш стратегияси лойиҳасини 
киритсин. 
16. Қуйидагилар: 
Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал 
ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 
4-иловага 
мувофиқ; 
ушбу қарорни амалга ошириш бўйича Батафсил амалий тадбирлар режаси
5-
иловага 
мувофиқ тасдиқлансин. 
Ишчи гуруҳ (Ж. Қўчқоров): 
ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар сўзсиз ижро этилишининг 
мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини, шунингдек, уларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва 
сифатли амалга оширилишининг ташкил этилишини;
2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал 
ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилиши устидан тизимли мониторинг 
олиб борилишини; 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда мазкур қарорнинг ижроси юзасидан 
ахборот киритиб борилишини таъминласин. 
17. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий 
коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон 
Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва 
вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ҳамда мавзули кўрсатувлар ва 
эшиттиришларни ташкил этсин.
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг 
Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. 
Ғуломов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. 
Қўчқоров зиммасига юклансин.

Download 2,42 Mb.
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   132




Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СУҒУРТА БОЗОРИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ

Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish