206
мажбуриятни бажармаслик оқибатида келиб чиқадиган жавобгарлик чораларини назарда
тутувчи келишув шартларига асосан таъминлайдилар.
4. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб мажбурий суғурта бўйича суғурта
полисларининг янги намунадаги бланкалари муомалага киритилсин.
Бунда илгари берилган муомаладаги мажбурий суғурта бўйича суғурта
полисларининг амал қилиш муддати тугагунга қадар ҳақиқий ҳисобланади.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик
жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси
Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 24 июндаги 141-сон
қарорига
(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда)
1-иловага
мувофиқ
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
2-иловага
мувофиқ айрим қарорлари
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот
агентлиги Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик
жавобгарлигини мажбурий
суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси ва мажбурий суғурта бўйича
фаолиятни амалга оширувчи суғурта ташкилотлари билан биргаликда ушбу қарорнинг
моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва
идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга
киради.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.