200
фаолият соҳасида давлат хизматларининг интерактив шаклда тақдим этилишини,
шунингдек, давлат тили, рус тили ва бошқа хорижий тилларда батафсил маълумотлардан
фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган, электрон савдо майдончалари ҳамда
манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграциялашган
Ташқи иқтисодий маълумотлар порталини яратиш ва ишга туширишни;
бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ташқи
иқтисодий маълумотлар порталини юритиш ва масъул идоралар томонидан Порталга
тегишли маълумотлар ўз вақтида киритилиши устидан мониторингни амалга ошириш
тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланишини;
бир ой муддатда «Ўзагроэкспортбанк» АТБ негизида экспорт ва импортни
молиялаштириш бўйича ихтисослашган банк ташкил этиш юзасидан таклиф
киритилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Монополияга қарши курашиш
қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда «Uzbekistan airways» АЖ ва «Ўзбекистон
темир йўллари» АЖнинг экспорт юкларини ташиш тарифларини танқидий қайта кўриб
чиқсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги «Мева-
сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3978-сон қарорининг
6
ва
7-бандлари
, 14-
бандининг
еттинчи хатбоши
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой
муддатда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда қонун
ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А.
Қўчқоров ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.