O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta




Download 2.18 Mb.
bet110/124
Sana27.10.2022
Hajmi2.18 Mb.
#28297
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   124
Bog'liq
ELEKTRON TIJORAT VA BIZNES ASOSLAR
Diskret tuzilmalar 1-M.Ish, MTA Yakuniy nazorat Hammasi, 2 5359587219348652922, ARXEOLOGIYADA ANIQ VA TABIIY FANLAR, Falsafa 1-mustaqil ish, 1-LAB OCHILOV AZIZBEK, 6-amaliy iah Tarmoqlararo ekran vositasi yordamida tarmoq himoy, Aliyev-Tizimli dasturiy taminot, @idum uz tavsifnoma namunasi, TURIZMDA TUROPERATORLIK FAOLIYATINI RIVOJLANTIRISH, TURIZMDA TUROPERATORLIK, Biznesniloyihalash, 1665071471, Axborot xavfsizligi yakuniy testla
Ilova 1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА- ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштиришда, шу жумладан электрон тижоратни ривожлантиришда муайян натижаларга эришиш имконини берди.
Шунга қарамай, мамлакатда электрон тижоратнинг тўлақонли бозорини яратишга, товарлар (хизматлар) ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқишига тўсиқ бўлаётган қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Хусусан:
биринчидан, электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг амалдаги тизими соҳа тараққиётининг жадал суръатлардаги ўзгаришларига мос келмайди ва ўз навбатида аҳоли кенг қатлами ва тадбиркорлик субъектлари учун электрон тижоратдан фойдаланиш имконини таъминламайди;
иккинчидан, маҳаллий тадбиркорлик субъектларига ташқи бозорларда тўлиқ рақобатлашиш, шунингдек, харажатларни оптималлаштириш имконини бермаётган электрон тижорат орқали товарлар (хизматлар)ни экспорт қилишнинг эскирган бюрократик тўсиқлари сақланиб қолмоқда;
учинчидан, электрон тижоратни ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш жараёни лозим даражада йўлга қўйилмаган, бу эса иқтисодиётни рақамлаштириш ва тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг тўхтаб туришига олиб келмоқда;
тўртинчидан, маҳаллий тўлов тизимларининг машҳур хорижий аналоглари билан интеграцияси йўқлиги, мамлакат тадбиркорлик субъектларининг электрон тижорат соҳасидаги етакчи хорижий ташкилотлар билан тўлиқ халқаро ҳамкорликда ишлашларига, шунингдек, маҳаллий бозорнинг экспорт салоҳияти ва рақобатбардошлигига таъсир қилмоқда;
бешинчидан, электрон тижорат имкониятлари ва афзалликларини, жумладан, товарлар (хизматлар) учун, айниқса, жойларда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш даражаси пастлигича қолмоқда, бу эса хуфёна иқтисодиёт ҳажмининг ошишига ва давлат бюджетига солиқ тушумларининг камайишига олиб келмоқда;
олтинчидан, амалдаги солиққа тортиш тизими электрон тижорат соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, жумладан, ахборот воситачилари фаолиятини кенгайтиришни рағбатлантирмайди, бу эса Интернет тармоғи орқали маҳсулотларни хуфёна айирбошлаш ҳажми ошишига олиб келмоқда, шунингдек, ушбу соҳага инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилишни чекламоқда.
Мамлакатда электрон тижоратни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, товарлар (хизматлар)ни Интернет тармоғи орқали реализация қилиш учун замонавий механизм ва тартиб- таомилларни жорий қилиш, маҳаллий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини экспорт қилиш географиясини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш мақсадида:

  1. Белгилаб қўйилсинки:

қонун ҳужжатларига мувофиқ электрон тижорат иштирокчилари томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида ахборот тизимлари томонидан шакллантириладиган, битимлардаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар товарлар (хизматлар) учун тўловларни тасдиқловчи квитанциялар, талонлар, чипталар ва бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади;
тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон тижорат битимларини амалга оширишда тўловлар виртуал терминаллар (E-POS) орқали харидорга нақд пулни қабул қилганлиги тўғрисида электрон чек ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатни мажбурий юборган ҳамда инкассация қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда пул маблағларини хизмат кўрсатувчи банкка топшириш шарти билан нақд пул шаклида қабул қилиниши мумкин;
электрон тижорат субъектлари савдо фаолиятини амалга оширишда тўлов терминалларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг корпоратив банк карталари, шунингдек, электрон тўлов тизимлари орқали тўловларни қабул қилиш ҳуқуқига эгадирлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот юритган ҳолда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ юкнинг божхона декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилади;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 06/18/5564/2137-сон)
виртуал терминаллар (E-POS) шу турдаги назорат-касса машиналари ва тўлов терминалларига тенглаштирилади.

  1. Белгилансинки, 2018 йил 1 июлдан бошлаб:

электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига учинчи шахслар (товарларни сотувчилар) учун тўловларни кейинчалик уларни белгиланган тартибда инкассация қилиш шарти билан қабул қилиш ҳуқуқи берилади;
электрон тижорат орқали сотиладиган товарлар (хизматлар) учун уларнинг умумий қийматидан мажбурий 15 фоизли олдиндан тўлов тўлаш талаби бекор қилинади;
электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни сотувчига ва етказиб берувчига шахсий мулк, ижара ва бошқа фойдаланиш ҳуқуқига асосан тегишли бўлган автомобиль транспортида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб етказиб беришда шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобилда йўловчилар ва юк ташишларни амалга ошириш учун лицензия олиш талаб қилинмайди, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;
электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилиш, фақат сақлаш ва етказиб беришда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш тартиби ва талабларига қатъий риоя қилган ҳамда қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширишга рухсат этилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда етакчи хорижий савдо майдончалари (ebay, Amazon ва бошқалар), тўлов тизимлари (Paypal) билан музокаралар ўтказишни ташкил этсин ва ўтказилган музокаралар якуни бўйича маҳаллий тадбиркорлик субъектларига ушбу савдо майдончалари ва тўлов тизимлари орқали товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини яратиш бўйича аниқ таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритсин.

  2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни, уларни сақлаш ва етказиб бериш талаблари ва шартларини инобатга олган ҳолда, реализация қилиш ва етказиб бериш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.

  3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

икки ой муддатда электрон тижорат соҳасида давлат миқёсидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш механизмини инобатга олган ҳолда Ахборот-коммуникация технологияларини
ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритсин;
мижозларни мобиль алоқа рақамига боғлиқ ҳолда масофадан идентификация қилиш механизмининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида 2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобил алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда электрон дастурий маҳсулотлар, ахборот маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштириш, шу жумладан «булутли технологиялар» хизматини харид қилиш ва унга обуна бўлишнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва божхона расмийлаштируви (декларациялаш) тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин.

  2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк билан биргаликда 2018 йил якунига қадар мобиль телефонлар (планшетлар) қўлланилишини инобатга олган ҳолда банк карталари ва нақд пул тўловларини қабул қилувчи ягона қурилмаларни (E-POS терминал ва онлайн НКМ бир қурилмада) жорий этиш бўйича зарур чоралар кўрсин.

  3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 1 июлга қадар муддатда Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрини (кейинги ўринларда Миллий реестр деб юритилади) яратиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки:
Миллий реестрни юритиш электрон шаклда онлайн режимда амалга оширилади;
Миллий реестрга ихтиёрий ва бепул асосда товар (хизмат)ларни электрон тижорат орқали сотишдан олган даромадлари умумий сотилган товарлар (хизматлар) ҳажмининг камида 80 фоизини ташкил этувчи, шу жумладан электрон тижоратда электрон савдо майдончалари, товарларни етказиб бериш, электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар киритилади.

  1. Миллий реестрни шакллантириш, юритиш ва келгусида ривожлантириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказига юклатилсин.

  1. Миллий реестрни юритишнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

электрон тижорат иштирокчилари тўғрисидаги ягона электрон ахборот банкини яратиш;
электрон тижоратни жорий этиш ва ривожлантириш ҳолатининг тизимли мониторингини олиб бориш ва баҳолаш, шу жумладан ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий қилишнинг самарадорлигини ўрганиш;
электрон тижоратни самарали ривожлантириш учун мақсадли таҳлилини олиб бориш ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

  1. Белгилансинки, Миллий реестрга киритилган юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар 2 фоиз ставка бўйича ягона солиқ тўловини тўловчилар ҳисобланади.

  2. 2018 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

  4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.




Download 2.18 Mb.
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   124




Download 2.18 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta

Download 2.18 Mb.