-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби




Download 2,41 Mb.
bet20/37
Sana17.05.2024
Hajmi2,41 Mb.
#240838
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
dsfgndnbnbkfsbkl

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Тизимдаги шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда ариза берувчи давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматидан фойдаланиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади, ваколатли шахс юридик шахс раҳбари бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Юридик шахс раҳбари ҳақидаги маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали текширилади.
6. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этганда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
7. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:
филиал ташкил қилинганлиги тўғрисида давлат тилидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;
белгиланган тартибда тасдиқланган давлат тилидаги филиал низоми (ҳисобга олишда тақдим этилади).
8. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
10. Ариза берувчи мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этган вақтдан бошлаб давлат хизматлари маркази икки иш соати давомида аризани кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича филиал ҳисобга олинганлиги (чиқарилганлиги) ҳақида ёки мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда, ҳисобга қўйишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
11. Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса, давлат хизматлари маркази ходими:
юридик шахсларнинг тегишли реестрларига ёзувлар киритиш йўли билан филиални ҳисобга олади (чиқаради);
ҳисобга олинган (чиқарилган) филиал ҳақидаги маълумотни Тизим воситасида автоматик тарзда Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасига тақдим этади. Бунда филиалнинг ҳисоби юридик шахс (бош ташкилот)нинг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) асосида юритилади;
мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган филиал ҳисобга олинганлиги (чиқарилганлиги) ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;
филиал ҳисобга олинганлиги (чиқарилганлиги) ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим этади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
12. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганлиги;
сўровномада нотўғри ёки хато маълумотлар кўрсатилганлиги;
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги.
Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиб, исталган вақтда қайтадан давлат хизматидан фойдаланиши мумкин.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
13. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлганда, давлат хизматлари маркази мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.

Download 2,41 Mb.
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Download 2,41 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

Download 2,41 Mb.