• 2-боб. Реестрни юритиш тартиби ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар
  • Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида




    Download 2,41 Mb.
    bet23/37
    Sana17.05.2024
    Hajmi2,41 Mb.
    #240838
    1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37
    Bog'liq
    dsfgndnbnbkfsbkl

    Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида
    НИЗОМ
    1-боб. Умумий қоидалар
    1. Ушбу Низом рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) юритиш ҳамда ундаги мавжуд маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш тартибини белгилайди.
    2. Реестр тадбиркорлик субъектларини — юридик шахсларни тузиш, қайта ташкил этиш, тугатиш тўғрисидаги, жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркор мақоми олингани, жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги тадбиркорлар сифатидаги фаолиятларини тўхтатиб туришлари ва тугатишлари тўғрисидаги асосий маълумотларни ҳамда бошқа маълумотларни ўз ичига олган, ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлган давлат электрон ахборот ресурсидир.
    Реестр «Электрон ҳукумат» тизимининг жисмоний ва юридик шахсларнинг марказлаштирилган маълумотлар базалари билан ҳамда белгиланган тартибда бошқа маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграциялашган бўлиши керак.
    Олдинги таҳрирга қаранг.
    3. Реестр Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб аталади) томонидан шакллантирилади ва юритилади.
    (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
    4. Реестрдаги маълумотлар ушбу Низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) жойлаштирилади.
    2-боб. Реестрни юритиш тартиби ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар
    5. Реестрда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
    а) тадбиркорлик субъектларига — юридик шахсларига нисбатан:
    давлат рўйхатидан ўтказиш рақами;
    давлат рўйхатидан ўтказилган сана, ой, йил;
    электрон ҳужжатнинг — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами;
    давлат тилидаги тўлиқ, қисқартирилган (мавжуд бўлганда) фирма номи. Агар таъсис ҳужжатларида номи хорижий тилда кўрсатилган бўлса, Реестрга шунингдек кўрсатилган тилдаги номи киритилади;
    ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шакли;
    тадбиркорлик субъектининг электрон почтаси, веб-сайти манзили (мавжуд бўлганда);
    ташкил этиш (тузиш ёки қайта ташкил этиш) усули;
    бошқа юридик шахслар қайта ташкил этилиши ва (ёки) таъсис ҳужжатларига қайта ташкил этиш, шунингдек қайта ташкил этиш натижасида ўз фаолиятини тугатиши туфайли ўзгартиришлар киритилиши натижасида тузилган тадбиркорлик субъектлари учун — ҳуқуқий ворис тўғрисидаги маълумотлар;
    солиқ тўловчининг идентификация рақами;
    муассислар таркиби ва улар тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахслар бўйича — исми, фамилияси, паспорт маълумотлари, яшаш жойи ва бошқалар, юридик шахслар бўйича — номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, жойлашган жой манзили ва бошқалар);
    устав фондининг миқдори, муассисларнинг устав фондидаги улушлари (ҳиссалари);
    акциялар сони, номинал қиймати ва типи тўғрисидаги маълумотлар (акциядорлик жамиятлари учун);
    фаолият муддати (тадбиркорлик субъекти белгиланган муддатга тузилганда);
    тугатиш жараёни тўғрисидаги маълумотлар (у амалга оширилганда);
    уни амалга ошириш усули кўрсатилган ҳолда фаолият тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (қайта ташкил этиш, тугатиш йўли билан);
    Олдинги таҳрирга қаранг.
    (5-банд «а» кичик бандининг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарорига асосан 2021 йил 4 мартдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон)
    таъсис ҳужжатлари;
    таъсис ҳужжатлари тасдиқланган (тузилган) сана;
    таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилган сана;
    топшириш далолатномаси;
    тақсимлаш баланси;
    чет эл сармояси иштирокидаги корхона устав фондига киритилаётган интеллектуал мулкни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот;
    Олдинги таҳрирга қаранг.
    кўчар мулкларда лизинг мажбуриятлари, тақиқ ёки бошқа чекловлар, мажбуриятлар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
    (5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон — 2021 йил 4 мартдан кучга киради)
    Олдинги таҳрирга қаранг.
    ваколатхона ва филиалининг ҳисобга олиш (чиқариш) реестр рақами;
    ваколатхона ва филиалининг почта манзили;
    ваколатхона ва филиалининг раҳбари (мавжуд бўлса);
    ваколатхона ва филиалининг фаолият муддати;
    ваколатхона ва филиалининг боғланиш учун телефон рақами, электрон почта манзили ёки веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса);
    (5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 мартдаги 165-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2024 й., 09/24/165/0251-сон)
    б) якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан:
    давлат рўйхатидан ўтказиш рақами;
    давлат рўйхатидан ўтказилган сана, ой, йил;
    электрон ҳужжатнинг — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами;
    исми, фамилияси, отасининг исми (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — шахсини тасдиқловчи ҳужжатга мувофиқ қўшимча равишда лотин алифбосида);
    жинси;
    туғилган санаси;
    фуқаролиги (у мавжуд бўлмаганда: «фуқаролиги бўлмаган шахс»);
    паспорт маълумотлари (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган);
    уй манзили (чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойининг манзили);
    электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);
    фаолиятни амалга ошириш жойи (агар уй манзилидан фарқ қилса);
    фаолият муддати (белгиланган муддатга рўйхатдан ўтказилганда);
    уни амалга ошириш усули кўрсатилган ҳолда фаолият тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (аризага кўра, ўлими сабабли, Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бекор қилиниши, амал қилиш муддати тугаши ва шу кабилар сабабли);
    солиқ тўловчининг идентификация рақами.
    Олдинги таҳрирга қаранг.
    Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда).
    (5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 ноябрдаги 934-сонли қарорига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2018 й., 09/18/934/2197-сон)
    Реестрда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар бўлиши мумкин.
    Олдинги таҳрирга қаранг.
    Ушбу банднинг ўн саккизинчи, йигирма биринчи — йигирма учинчи, ўттиз учинчи, қирқинчи хатбошиларидаги маълумотлар ҳамда юридик шахс муассисларининг паспорт маълумотлари ва яшаш жойи ҳақидаги ахборотдан бошқа маълумотлар очиқ ҳисобланади.
    (5-банднинг қирқ иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
    6. Реестр Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) воситасида электрон кўринишда, марказлаштирилган тартибда юритилади.
    Тизимни бошқариш, самарали фаолиятини таъминлаш, долзарб ҳолатда сақлаб туриш, шунингдек Реестр маълумотларини захирали нусхалаш белгиланган тартибда махсус гуруҳ томонидан амалга оширилади.

    Download 2,41 Mb.
    1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37




    Download 2,41 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида

    Download 2,41 Mb.