|
-боб. Тизим фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
|
bet | 31/37 | Sana | 17.05.2024 | Hajmi | 2,41 Mb. | | #240838 |
Bog'liq dsfgndnbnbkfsbkl6-боб. Тизим фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
34. Тизим фойдаланувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун ҳужжатлари ва ушбу Регламентда белгиланган ҳолатларда ва тартибда электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотларни жўнатиш ва олиш;
рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлардан улар томонидан уларга жўнатилган электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотлар қабул қилиб олинганлиги тасдиғини сўраш.
Тизим фойдаланувчиларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлари ҳам бўлиши мумкин.
35. Тизим фойдаланувчилари қуйидаги мажбуриятларга эга:
Тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга кўмаклашиш;
электрон ҳужжатлар алмашинишида фойдаланиладиган ахборот-коммуникация технологияларини лозим даражадаги ишчи ҳолатида сақлаб туриш;
Тизим фойдаланувчисини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингандан кейинги кундан кечиктирмасдан, Тизимда мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланиш даражаси ва мазкур Тизим фойдаланувчисида электрон рақамли имзо сертификати мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган шундай буйруқнинг асл нусхасини таъминот гуруҳига тақдим этиш.
Тизим фойдаланувчиларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
36. Тизим фойдаланувчиси томонидан унинг лавозим йўриқномасида назарда тутилган ўз вазифалари ва функциялари бажарилишини белгиланган тартибда якунлаганда, шу жумладан бошқа ишга ўтганда, рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар зудлик билан таъминот гуруҳини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Бунда таъминот гуруҳи зудлик билан бундай Тизим фойдаланувчисини Тизимдан бутунлай чеклаб қўйиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитация қилинган электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказлари томонидан электрон рақамли имзо очиқ калити сертификатининг амал қилиши вақтинчалик тўхтатиб қўйилганда ёки бекор қилинганда Тизим автоматик тарзда Тизим фойдаланувчисининг Тизимдан эркин фойдаланиш имкониятини тўсиб қўяди ва бу ҳақда таъминот гуруҳини дарҳол хабардор қилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 233-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2023 й., 09/23/233/0344-сон)
38. Электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланиши лозим.
|
| |