Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2017 йил 1 апрелдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар




Download 2,41 Mb.
bet34/37
Sana17.05.2024
Hajmi2,41 Mb.
#240838
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
dsfgndnbnbkfsbkl

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2017 йил 1 апрелдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги низомда:
а) 2-бандда:
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
«қонун ҳужжатларида белгиланган ўз вазифалари ва функцияларини бажаришда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида тадбиркорлик субъектларига — жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан ахборотлар алмашишни унификация қилиш»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«СТИР аниқ вақт режимида, янгидан ташкил этилаётган юридик шахсларга, шунингдек хорижий юридик шахсларни, хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни тадбиркорлик субъектлари сифатида давлат рўйхатидан ўтказишда ёки солиқ мажбуриятлари пайдо бўлганда давлат рўйхатидан ўтказишда берилади»;
в) 6-бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«рухсат бериш тусидаги, шу жумладан «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасида кўрсатилган рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтгандан кейин бериладиган барча ҳужжатларда»;
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Солиқ тўловчиларга — юридик шахсларга солиқ тўловчининг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида улар туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш шаклини тўлдираётганда кўрсатилган солиқ тўловчининг маълумотлари асосида берилади»;
д) 16-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларда идентификация рақамини аниқ ва тушунарли қилиб қайд этишлари шарт»;
е) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«17. Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи солиқ тўловчиларга — жисмоний шахсларга индентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошига мувофиқ берилади»;
ж) 23-банддаги «нотўғри ва ноаниқ декларация қилиниши» сўзлари «нотўғри ва ноаниқ кўрсатилиши» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«26. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома тижорат мақсади учун уларнинг ўзи олиб кираётган товарларни божхонада расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Бунда импорт қилинган товарларни сотиш ушбу гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;
б) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«41. Импорт товарлар савдосини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ва унинг товарларни республика ҳудудига олиб келганлиги фактини ва уларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини, мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини, божхона тўловлари ва белгиланган солиқ тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши шарт»;
в) 46-банддаги «давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорлик фаолияти учун товар келтирувчи, юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор сифатида» сўзлари «тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Юридик шахс бўлмасдан оилавий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
«Шогирд ушбу Низомнинг 14-банди талабларига риоя этган тақдирда бир неча ҳунармандларда буюмлар ёки товарларни тайёрлаш (ишлар, хизматларни бажариш) бўйича фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/539/0863-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига
5-ИЛОВА

Download 2,41 Mb.
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Download 2,41 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2017 йил 1 апрелдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Download 2,41 Mb.