-боб. Тадбиркорлик субъектларини давлат ҳисобига қўйиш тартиби




Download 2,41 Mb.
bet29/37
Sana17.05.2024
Hajmi2,41 Mb.
#240838
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37
Bog'liq
dsfgndnbnbkfsbkl

3-боб. Тадбиркорлик субъектларини давлат ҳисобига қўйиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ариза берувчи томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун сўровнома шакллантирилганда Тизим автоматик тарзда реал вақт режимида тадбиркорлик субъектига солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнларида Тизим воситасида юборилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан реал вақт режимида, бироқ ўттиз дақиқадан ортиқ бўлмаган муддатда идентификация қилишнинг махсус текширувидан ўтказилади. Текширув натижасида солиқ органи рўйхатдан ўтказишни рад этиш бўйича хулоса (тасдиқ) тақдим этишга ҳақли эмас.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
12. Давлат статистика органларига давлат ҳисобига қўйиш учун Тизим тадбиркорлик субъекти — юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейинги кундан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарорида белгиланган шакл бўйича Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотларни юборади.
Давлат статистика органлари Реестрда мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятига эга.
13. Тадбиркорлик субъекти асосий фаолият турининг коди ва (ёки) энг кўп ўртача йиллик ишчилар сонининг ўзгаришига олиб келувчи молиявий, солиқ, статистика ёхуд бошқа ҳисобот тақдим этилган санадан бошлаб бир ой муддатда давлат солиқ хизмати, давлат статистика органлари Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» воситасида, у мавжуд бўлмаганда — почта алоқа воситасида бу ҳақда тадбиркорлик субъектини хабардор қиладилар.
14. Тадбиркорлик субъекти — акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилганидан, қайта рўйхатдан ўтказилганидан сўнг Тизим у давлат рўйхатидан ўтказилганидан, қайта рўйхатдан ўтказилганидан кейинги кундан кечиктирмасдан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига янгидан тузилган, қайта ташкил этилган ва тугатилган акциядорлик жамиятлари тўғрисида тегишли электрон хабарнома юборади.
15. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ҳар чоракда Тизим воситасида давлат солиқ ва статистика органлари билан биргаликда рўйхатдан ўтказилган ва давлат ҳисобида турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонининг солиштирилишини амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ҳар чоракда ўзи келган ҳолда ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизим воситасида келиб тушган мурожаатларнинг, шу жумладан республика миқёсида рўйхатдан ўтказилган масъулияти чекланган жамият ва акциядорлик жамиятларининг ҳудудлар кесимидаги сонини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб боради.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон — 2021 йил 4 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш сабабларини ёки қайта йўлга қўйиш тўғрисидаги ариза унинг воситасида топширилган Тизим электрон шаклдаги ахборотни автоматик равишда рўйхатдан ўтказувчи органга ва қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш ёхуд қайта йўлга қўйиш тўғрисидаги солиқ ҳисоби рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига юборади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 мартдаги 165-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2024 й., 09/24/165/0251-сон)

Download 2,41 Mb.
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37




Download 2,41 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



-боб. Тадбиркорлик субъектларини давлат ҳисобига қўйиш тартиби

Download 2,41 Mb.