• Тизимдан фойдаланувчи
  • тадбиркорлик субъектларини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш




    Download 2,41 Mb.
    bet27/37
    Sana17.05.2024
    Hajmi2,41 Mb.
    #240838
    1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37
    Bog'liq
    dsfgndnbnbkfsbkl

    тадбиркорлик субъектларини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) — рўйхатдан ўтказувчи органнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Реестрдаги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;
    таъминот гуруҳи — Тизимни бошқаришни, самарали фаолиятини ва уни долзарб ҳолатда сақлаб туришни таъминловчи махсус гуруҳ;
    ариза берувчи — рўйхатдан ўтказувчи органларга тегишли сўровнома, ариза билан мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахслар ёхуд улар томонидан белгиланган тартибда ваколатланган шахслар;
    умумий маълумотнома — рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар томонидан Тизимда жойлашган маълумотларни автоматик тарзда янгилаб бориш, шунингдек ариза берувчилар томонидан Тизим орқали тақдим этиладиган рўйхатдан ўтказиш маълумотларини туркумлаш имконини берадиган классификаторларни ўз ичига олувчи, Тизимда консолидация қилинган маълумотнома;
    Тизимдан фойдаланувчи — рўйхатдан ўтказувчи орган ёки ваколатли ташкилотнинг тегишли орган зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун раҳбар буйруғи билан Тизимдан фойдаланишга ваколат берилган ходими;
    Олдинги таҳрирга қаранг.
    рўйхатдан ўтказувчи орган — Давлат хизматлари марказлари;
    (2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
    ваколатли ташкилотлар — қонун ҳужжатлари билан давлат солиқ хизмати органлари, давлат статистика органларида давлат ҳисобига қўйиш, тадбиркорлик субъектларига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, лицензиялар беришга доир функциялар зиммасига юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш, полиграфия, банк фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари;
    3. Ушбу Регламентга мувофиқ қуйидагилар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, давлат ҳисобига қўйишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар ўзаро ҳамкорлигининг асосий тамойиллари ҳисобланади:
    рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар ҳаракатларининг автоматлаштирилганлиги;
    ваколатли ташкилотлар томонидан умумий маълумотноманинг долзарб ҳолатда сақлаб турилиши;
    аризаларни кўриб чиқишда вақт, меҳнат ва моддий сарфларни қисқартириш;
    ариза берувчи билан бевосита мулоқот қилмасдан ҳамкорлик қилишни таъминлаш;
    тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатларида ва ушбу Регламентда белгиланган тартибда уларга тақдим этилган маълумотлар махфийлигига риоя этиш ва улардан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик;
    ариза берувчилардан — тадбиркорлик субъектларидан рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиб олишни тақиқлаш.
    4. Ушбу Регламентга мувофиқ рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик тамойилларига риоя этилишини таъминлаш тегишли дастурий-аппарат таъминотидан, улар фаолиятидаги электрон ҳужжатлар айланиши, шунингдек Тизимдан фойдаланиш йўли билан амалга оширилади.
    5. Ариза берувчилар томонидан Тизим воситасида тақдим этилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар мазмунидан келиб чиқиб, Тизим:
    Ариза берувчилар томонидан Тизим воситасида юборилаётган ҳужжатларга, маълумотларга идентификация рақами ва сана беради;
    мурожаатларни кўриб чиқиш учун тегишли рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларни уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларига мувофиқ аниқлайди;
    рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларга ариза берувчилар томонидан Тизим воситасида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлардан, шунингдек ушбу Регламентда назарда тутилган бошқа усуллар билан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
    тегишли рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларни Тизимдаги ҳужжатлар ва маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилади.
    6. Рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тизимдаги мавжуд маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги ёки долзарб эмаслиги аниқланганда Тизим имкониятларида назарда тутилган усулларда Тизимга тегишли хабарномани киритади.
    Бунда маълумотларида ноаниқлик ва бузилишлар аниқланган тегишли орган (ташкилот), Тизимдаги маълумотларда мавжуд маълумотлар ҳақиқий эмаслиги ёки долзарб эмаслиги аниқланган пайтдан бошлаб 3 иш соати давомида зудлик билан уларни тўғрилаш ва улар тўғриланганлиги тўғрисида хабардор қилиш чораларини кўриши шарт.
    Тизим фойдаланувчилари тизим фаолиятидаги камчиликлар ва узилишлар аниқланган пайтдан бошлаб 3 иш соати давомида Тизимда назарда тутилган усуллар билан ёки алоқа воситалари орқали махсус гуруҳни бу ҳақда хабардор қилишлари шарт.

    Download 2,41 Mb.
    1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37




    Download 2,41 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    тадбиркорлик субъектларини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш

    Download 2,41 Mb.