|
Web дастурлаш тиллари
|
Sana | 30.05.2024 | Hajmi | 424 Kb. | | #257523 |
Bog'liq 30as-22 Adashaliyev A WEB дастурлаш тиллари - Интернетнинг WWW хизмати кундан-кунга ривожланиб, мукаммал маълумотлар манбасига айланиб бормоқда. Унинг ёрдамида исталган сохада, исталган мавзуда ва истлаган вақтда маълумотларни қидириб топиш, улардан фойдаланиш, зарур бўлса улардан нусха олиш мумкин. Интернетнинг ушбу хизмат туридан фойдаланиш учун аввало мижоз компьютерида худди шундай имкониятларни яратиб берувчи махсус дастур таъминоти бўлиши зарур. Бундай дастур таъминоти браузер (Browsers) деб аталади.
- Энг биринчи браузер CERN (Европа Физика Тадқиқотлари Маркази) ходими Тим Бернер томонидан кашф қилинган. АҚШнинг NSCA (Миллий Супер Хисоблаш Маркази) ходими Марк Андриссон ва бир нечта талабалар томонидан ишлаб чиқилган Mosaic браузери эса график маълумотларни экранда акс эттира олувчи биринчи браузер бўлган.
- Браузер инглизча сўз бўлиб, кўринишни таъминлаш, кўрсатиш маъносини англатади.
- Дунёда энг кўп фойдаланиладиган браузерлар Netscape Communication Navigator ва Internet Explorer лар хисобланади.
- Бугунги кунда Netscape хамда Internet Explorer дан ташқари яна кўплаб Opera, FMSD Friada, MSICE, Web celerator, AtGuard, AdWiper каби браузерлар мавжуддир. Браузерларга қўйиладиган асосиий талаблардан бири, бу интернетнинг WWW хизматидаги маълумотлар жойлашган web сахифаларини қайси технология ёрдамида ишлашидан, хамда қайси дастурлаш тилида ёзилганидан қатъий назар, ундан тўлиқ фойдаланиш имкониятларини яратиб беришдир. Бу талабга хамма барузерлар хам жавоб бера олмайди.
Бунга мисол қилиб Netscape Communicator нинг Microsoft компаниясининг VisualBasic Script тили қўлланилган web сахифаларни экранда акс эттира олмаслигини келтириш мумкин. - Бунга мисол қилиб Netscape Communicator нинг Microsoft компаниясининг VisualBasic Script тили қўлланилган web сахифаларни экранда акс эттира олмаслигини келтириш мумкин.
- Internet Explorer браузери эса ихтиёрий web сахифани хеч қандай муаммоларсиз кўриш ва ундан тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратиб беради. Opera браузерининг мухлислари эса уни жуда ихчам хажмда эканлиги учун яхши кўришади. Чунки бу браузер компьютер ташқи хотирасидан атиги 2 Мб гина жойни эгаллайди холос. Унинг жуда хам тезкор ишлаши ва кўплаб Netscape ишлайдиган PlugIn лар Macromedia Flash, Acrobat Reader, Cosmo Player ларни ўзида акс эттира олиши унга бўлган қизиқишга сабаб бўлмоқда.
- Web сахифалар ва уларни узатиш хақида қисқача тўхталиб ўтайлик.
- Шахсий электрон хисоблаш машиналарида форматлаштирилган электрон хужжат WYSIWYG (What You See Is What You Get) «Нимани кўраётган бўлсанг, ўшани оласан» принципида ишлайдиган матн тахрирлагичлар ёрдамида яратилади. Масалан MS Word, Lexicon, AmiPro кабилар ёрдамида.
- Бундай дастурлар ёрдамида биз электрон хужжатни хохлаган шрифтда, ўлчамда, чап ёки ўнг томондан текислаган холда яратишимиз мумкин. Аммо биз ушбу электрон хужжатни интернет ёрдамида эълон қила олмаймиз. Сабаби, уни ўқимоқчи бўлган бошқа бир интернет мижозининг шахсий комьютерида биз фойдаланган матн тахрирлагич дастури ёки шрифтлар ўрнатилмаган бўлиши мумкин.
- Буни олдиндан айтиб бўлмайди. Ундан ташқари ушбу матнни очишга мўлжалланган «ойна»нинг ўлчамлари хақида хеч қандай маълумотларга эга эмасмиз. Шунинг учун хам ШЭХМларда фойдаланиладиган матн тахрирлагичлар ва уларнинг «формат»лаш усулларидан интернетда фойдаланиб бўлмайди.
- Бундай ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида янги HTML (Hyper Text Markup Language) «гиперматнларни белгилаш тили» протоколи, стандарти яратилди. Бу стандарт бир қанча махсус операторлар мажмуасидан иборат бўлган HTML дастурлаштириш тили бўлиб, унинг ёрдамида электрон хужжатларни интернетда бевосита эълон қилиш мумкин.
Протокол – бу компьютерлар орасидаги алоқа ўрнатилишида, маълумотларни қабул қилиши ва узатишда фойдаланиладиган сигналлар стандартидир. Яъни, компьютерлар протокол ёрдамида бир-бири билан боғланади. Протокол тўғри бўлсагина, компьютерлар ўртасида алоқа ўрнатилади. Бу компьютерларнинг боғланиш тартиби ёки стандартидир. - Протокол – бу компьютерлар орасидаги алоқа ўрнатилишида, маълумотларни қабул қилиши ва узатишда фойдаланиладиган сигналлар стандартидир. Яъни, компьютерлар протокол ёрдамида бир-бири билан боғланади. Протокол тўғри бўлсагина, компьютерлар ўртасида алоқа ўрнатилади. Бу компьютерларнинг боғланиш тартиби ёки стандартидир.
- HTTP (Hyper Text Transfer Protocol) эса гиперматнларни узатиш протоколи бўлиб, у тармоқ протоколлари ичида энг содда ва қулай протоколлардан хисобланади. Унинг асосий вазифаси «гипербоғланиш»дан хосил бўлган URL манзилли электрон хужжатларни ўқишга оид сўров (запрос)ни серверга жўнатиш (худди шу вақтда сўралаёттган хужжат жойлашган сервер билан алоқа ўрнатилади) ва сўралаётган хужжат олиб бўлингандан сўнг сервер билан алоқани узишдан иборат.
HTML форматида тайёрланган электрон хужжат HTML хужжат, web хужжат ёки web сахифа деб аталади. Агар электрон хужжатни тайёрлаш хақида гап борса, у холда хужжат HTML хужжат деб аталади, ушбу электрон хужжатни интернетда эълон қилиш ёки тарқатиш хақида гап борса, у холда бундай электрон хужжат web сахифа дейилади. - HTML форматида тайёрланган электрон хужжат HTML хужжат, web хужжат ёки web сахифа деб аталади. Агар электрон хужжатни тайёрлаш хақида гап борса, у холда хужжат HTML хужжат деб аталади, ушбу электрон хужжатни интернетда эълон қилиш ёки тарқатиш хақида гап борса, у холда бундай электрон хужжат web сахифа дейилади.
|
| |