O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli




Download 3.67 Mb.
bet84/219
Sana20.02.2023
Hajmi3.67 Mb.
#42925
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   219
Bog'liq
Y Q M umk
Психология мотивации человека, Гештальт-психология, 4-laboratoriya ishi, Xakimоva Farida, 5112100-texnologik talim, Vaqt doirasidagi asosiy operantlar-fayllar.org, Etikaning boshqa ijtimoiy-gumanitar fanlar bilan aloqasi, referat , ajralmaydigan birikmalar, Erkin Vohidov (1936-2016), aniq-integralnyuton-leybnis-formulasi, MUTAXASSISLIKKA KIRISH, 1-amaliy, Reja Animatsiya tushunchasi-fayllar.org
Сунъий конгломератлар
Қурилиш ашёлари кўпинча икки хил ном билан юритилади. Бири сунъий, иккинчиси табиий конгломератлардир. Буларнинг ҳар иккаласи ҳам боғловчи моддалар воситасида хилма-хил жинсларнинг, тартибсиз, тасодифий ёки табиий бириккан қурилиш ашёларининг бир туридир. Табиий конгломерат тош, қум, шағал ва шу кабиларнинг оҳак, лой ёки бошқа боғловчилар воситасида юқори қатламнинг босими остида пишиқ бириккан қурилиш ашёсидир. Конгломератларнинг хоссалари, аввало, боғловчиларнинг тўлдиргичлар билан ёпишиш даражасига боғлиқ. Ҳар хил ашёлар ўзаро механик равишда аралаш бўлса, лекин унда органик ёки анорганик боғловчи моддалар бўлмаса, таркибдаги ҳар бир ашё ўзича эркин ҳолатда қолади.
Анорганик ва органик боғловчиларни елим деса ҳам бўлади. Улар бошқа ашёлар билан қориштирилса, дона ва заррачаларни бир бутун яхлит ҳолатга — конгломератга айлантиради. Боғловчилар билан дона ва заррачалар ёки толасимон ашёлар ўзаро мустаҳкам ёпишиши икки ҳолатга боғлиқ: адгезия — елим билан ашёдаги дона, заррача ёки толанинг ёпишиш мустаҳкамлиги бўлса, когезия эса елимнинг мустаҳкамлигидир. Икки жисмнинг ёпишиш чегарасидан бузилиши адгезия ёки когезиянинг бўлишлигидир. Ёпишган икки жисм орасида ўзаро туташ қатлам ҳосил бўлади. Полимер елимлар билан ёпиштирилганда, туташ қатламнинг қалинлиги микроннинг ўндан бирига тенг бўлса, минерал елимларда эса 20—50 мк. га тенг. Жисмларнинг ўзаро ёпишиш юзаси қанчалик катта бўлса (текис юзадан ғадир-будир юзагача) улар орасидаги адгезия шунчалик юқори бўлади. Юқори адгезияли елимларга суюқ шиша, магнезиал цемент, портландцемент ва глинозем цементлар; адгезияси қониқарсиз елимларга эса пуццолан портландцементлар, қурилиш гипси ва оҳак киради. Таркибида 2CаO·SiO2 минерали кўп бўлган портландцементнинг ёпишқоклиги оддий цементларга қараганда юқори бўлади.
Полимер елимларнинг ёпишқоклиги уларнинг таркибидаги гидрооксил (ОH), карбоксил (CООH), нитрил (CМ) ва бошқа функционал гурухлардаги молекулаларнинг зичлиги билан баҳоланади. Адгезияси юқори бўлган полимер елимларга эпоксид, полиэфир, кремнийли органик смолаларни киритиш мумкин. Қурилишда сунъий конгломератлар кўп (90 %). Табиий конгломерат (темир ва ёғоч) лар эса кам (10 %) ишлатилади.
Конгломератларда матрица вазифасини ўтовчи асосий қисм бу цемент, оҳак, гипс, битум, сопол, полимер ва шу сингари боғловчилар асосида олинган бетон қурилиш қоришмасидир. Композитнинг пишиқлигини оширувчи қисм бу майда ва йирик тўлдиргичлардир. Бундай ашёларга арматуралар жойланса, армоцемент ва темир-бетон каби композит қурилиш ашёлари ҳосил бўлади.
Полимер-мииерал композитлар таркибини боғловчи модда полимер билан бирга минерал боғловчилар ташкил этади. Натижада, органик-минерал тузилишдаги, янги хоссадаги буюм ва конструкциялар ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Полимер-минерал ашёнинг таркибидаги полимер миқдори ёки турини ўзгартириб, унинг хоссаларини истаган йўналишга ўзгартириш мумкин. Қурилишда зарарли мухит таъсирида ишлатиладиган чидамли полимерцемент бетонлар бунга мисолдир. Органик боғловчи сифатида поливинил-ацетат, синтетик каучук, полиэфир, карбамид ёки эпоксид смолалари кўп ишлатилади. Қоришмада сувда эрийдиган карбамид смоласи, фурил спирти ва бошқа синтетик суюқ қўшилмаларни ишлатиш мумкин. Минерал боғловчилар асосида олинган бетон буюмлар зарарли муҳитда чидамли ва юқори мустаҳкам бўлиши учун уларни (стирол, битум, метилметакрилат) суюқ полимер ёки мономерлар билан шимдириб бетон-полимер олиш мумкин. Шимилган бетон ғовакларидаги суюқ полимерлар қотади, натижада, унинг мустаҳкамлиги 10 бараваргача ортади.
Темир-полимер буюмлар, айниқса, ҳозирги вақтда қурилишда кенг қўлланилмоқда. Бунинг учун алюминдан ишланган буюм синч полиэфир, полихлорвинил ва шу сингари смолалар билан қотирувчи қўшилмалар солинган қолипга жойланади, кейин иссиқ-технологик жараёнда қотирилади. Темир-полимер буюмлар ташқи муҳитга, зарарли моддалар таъсирига чидамли, нафис кўринишли ва тиниқ бўлади. Темир-полимер ашёлардан ром-эшиклар, қоплама тахталар ва ҳар хил буюм ҳамда конструкциялар тайёрлаш мумкин. Шишапластик композит қурилиш ашёлари тайёрлашда матрица сифатида полимер ашёлар — полиэфир, эпоксид ёки фенол смолалари, пишиқловчи — арматура сифатида юқори мустаҳкам шиша толалари ишлатилади. Смолаларнинг толалар билан ёпишқоқлиги ва юқори адгезияси шишапластикларнинг чўзилишга бўлган мустаҳкамлигини оширади. Бундай композитларнинг назарий мустаҳкамлик кўрсаткичи амалдагига қараганда катта бўлмайди. Алюминнинг СтЗ маркали пўлат ва бошқа темирларга нисбатан мустаҳкамлиги катта. Табиий муҳитга, кимёвий зарарли моддалар таъсирига чидамлидир.
Шишапластик ашёларнинг хоссалари таркибидаги смола ва тола турларининг ўзгариши ҳамда технологик жараёнда қўлланиладиган усулларнинг турларига қараб ҳар хил бўлади. 1-жадвалда полиэфир шишапластик композитларнинг хоссалари ёритилган.
Шишапластик композитларнинг физик-механик хоссалари
Композитлар Зичлиги, г/см3. Смоланинг оғирлигига кура, шиша тола миқдори, % Мустақкамлиги, МПа Эластиклик модули, 105 МПа
Шишапластик композитлардан ҳар хил технологик усуллар билан қувурлар, узун ва тахтасимон буюмлар, тўсиқ пардеворлар, томбоп листлар, ҳажмий блоклар ишлаб чиқарилади.
Шиша толали анизотроп композитлар (ШТАК) шишапластиклар турига киради. Улар бир йўналишли шиша толаларни синтетик смолаларга шимдириб зичланган юпқа тахтачаларни кўндаланг ва ўзаро тик равишда тахлаб кейин иссиқ ҳароратда зичлаб олинади.
XX асрнинг 50-йиллари ШТАКдан уч қаватли турар жой биносини қуришга эришилди. Аммо, полимерлардан қурилган бино чиройли, енгил ва арзон бўлсада, унда яшовчи инсон соғлиғига таъсир этувчи зарарли ҳидларнинг бўлиши бундай композиторларни кенг миқдорда ишлатишни чегаралайди.
Пластик шиша толали қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш технологияси ҳар хилдир: шулардан, майдаланган шиша толага полиэфир смоласи пуркалади, кейин шимилган толадан намат ўрамлари ёки махсус пакетлар тайёрланиб исссиқ ёароратда зичланади. Толаларни тартибсиз ёки ўзаро тик ҳолатда жойлаб ўралади, кейин улардан оқова ва ичимлик сувлари учун катта қувурлар, эҳтиёт қисмлар ва ҳоказо алоҳида-алоҳида зичлаш, экструзия ёки қуйма ҳолатда қолипларга солиб иссиқ ҳолатда зичлаш усуллари ёрдамида чиқазилади. Бундай ШТАКлар таркибида тола ва смоладан бошқа, қотишни тезлатувчи катализаторлар ва бўёқлар ҳам мавжуд мавжуд.
Шишапластик композитларнинг яна бир тури шиша-текстолитдир. Уни тайёрлаш учун пишикдовчи арматура сифатида ҳар хил йўналишдаги шиша толали тўқима матрица — термореактив смолалар билан шимдирилади ва тўқимадан бир неча қатлам (2— 10 тагача) қилиб иссиқ ҳолатда зичланади. Амалда бундай шиша текстолитлар машина ва ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари, қурилиш, пардозбоп ёки қоплама листлар сифатида ишлатилади.
Шишапластик композитлар учун арматурасимон толалар сифатида асбест, базальт, углерод ёки пахта толалар ҳам ишлатса бўлади. Композитга куч таъсир этганда пишшуювчи арматурасимон толалар билан богловчи матрица — смола қисмида ҳосил бўладиган кучланиш 3-расмда кўрсатилган.
Композитдаги толалар миқцори ортса, унга қўйиладиган юкни кўпайтириш мумкин бўлади. Толаларнинг мустаҳкамлиги ва эластиклик модули уларнинг йўғонлигига боғлиқ. Толанинг йўғонлиги ёки диаметри 3—7 мкм. га тенг бўлса, унинг мустаҳкамлиги билан эластиклик модули уларнинг йўғонлигига боғлиқ.

Download 3.67 Mb.
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   219




Download 3.67 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli

Download 3.67 Mb.